Atlanta
Атланта – АҚШдаги шаҳар, Жоржия штатининг ма’мурий маркази. АҚСҲ жанубидаги йирик транспорт, савдо-саноат, маданият маркази, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси 394 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 2,4 млн. киши). Авиаракета-космик, радиоэлектроника, автомобил, кимё, полиграфия, озиқ-овқат (шу жумладан "Кока-кола" фирмаси) ва бошқа саноат корхоналари мавжуд. Атланта – афроамерикаликларнинг маданият ва бизнес маркази. Шаҳарга ХИХ-аср 1-ярмида асос солинган. 1861 – 65 йиллардаги Фуқаролар уруши даврида вайрон қилинган, ХИХ-аср охири – ХХ-аср бошида қайта тикланган. 26-Олимпиада ўйинлари (1996) бўлиб ўтган. Музейлар университетлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |