Қуёш тоши

Ацтеклар [ўзларини астека, науа, масеуалли („буғу овловчилар“ – энг қадимги номлари), теночкилар, мехика деб атайдилар] – Мексиканинг энг йирик индейс аҳолиси. Умумий сони 1,2 млн. киши (1992). Ацтеклар асосан ацтек (науатл) тилида, қисман испан тилида сўзлашадилар. Дини христиан-католик. 12 – асрда шимолидан келган Ацтеклар Мехико водийсига бостириб кириб, у ерда ўрнашиб олганлар. 1325-йил Теночтитлан қишлоғи (ҳозирги Мехико шаҳри) вужудга келган. 1427-йил Ацтеклар Тескоко ва Тлакопан шаҳар давлатлари билан иттифоқ тузиб бутун водий аҳолисини, кейинчалик эса Марказий Мексикани ўзларига бўйсундирганлар. 1519 – 21 йилларда Ацтеклар испанлар томонидан забт этилган. Ацтеклар Мехико водийсига келган пайтларида уларда уруғқабилачилик тузуми ҳукмрон эди. Ацтекларга 2 йўлбошчи ва 20 уруғ оқсоқолидан иборат кенгаш раҳбарлик қилган. 15 – асрга келиб Ацтекларнинг илк давлати вужудга келган. Савдо ривожланган, ҳунармандчилик ажралиб чиқа бошлаган. Испанлар келгунига қадар Ацтеклар темирни билмаганлар, лекин Олтин, Кумуш, Мис ва жезни қуя билганлар. Асосий экинлари Жўхори, Пахта, Какао, Тамаки бўлган. Итдан бошқа уй ҳайвонлари бўлмаган. Ацтекларнинг пиктографик хати, юксак санъати, қуёш тақвими бўлган. Ҳозирги пайтда Анинг кўпчилиги Мексиканинг қишлоқ хўжалиги ва саноат ишчиларини ташкил қилади, фақат озгина Ацтекларгина эскича ҳаёт тарзларини сақлаб қолганлар.

Адабиётлар ва манбалар рўйхати

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил