Avrangzeb
Аврангзеб, Оламгир (асл исми Муҳйиддин Муҳаммад) (1618–1707-йил март, Аҳмадобод) – Ҳиндистон подшоси (1658–1707), бобурийлар сулоласидан, Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғли, Зебуннисо бегимнинг отаси.

Онаси – Мумтоз Маҳал номи билан машҳур бўлган Аржуманд Бонубегим. Аврангзеб иниси Мурод-бахш билан иттифоқ тузиб, Деҳлида тахтни эгаллаган (1658). Аврангзеб подшолик ерларини қўшни хонликлар – Бижапур ва Голконда ҳисобига кенгайтирди (1686–87). Лекин солиқларнинг кўпайиши, ҳиндларнинг давлат ишларидан узоқлаштирилиши, бутхоналар мол-мулкининг мусодара қилиниши, ҳиндлар орасида исломни жорий эттириш жараёни натижасида мамлакатда ғалаёнлар кўтарилиб турди (Маҳараштра, Панжоб, Деҳли – Агра вилоятларида). Шиважи (1630–80) бошчилигидаги кураш натижасида Маҳараштра алоҳида хонлик бўлиб ажралди (1674). Аврангзебнинг ҳукмдорлик даврида Жанубий Ҳиндистон бир неча хонликларга бўлиниб кетди. Бу эса Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг емирилишини бошлаб берди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |