Австралия Иттифоқи (Cоммонwеалтҳ оф Аустралиа) — Австралия материгини қопловчи давлат ҳисобланади. Майдони — 7 миллион 692 минг 024 км². Аҳолиси — 25,8 миллион киши (2021). Пойтахти — Канберра шаҳри. Австралияни ғарбда Ҳинд океани, шарқ, жануб ва шимолдан эса Тинч океани сувлари ювиб туради. Ҳудуди катталиги бўйича Австралия жаҳонда 6-ўринда туради. Давлатни Буюк Британия қироличаси номидан генерал-губернатор идора этади. Амалдаги генерал-губернатор — Сам Мостйн. Бош вазир: Энтони Албаниз. Пойтахти: Канберра. Ҳудуд: 7 692 000 км². Пул бирлиги: Австралия доллари.Қизиқарли жойлар: Сидней, Мелбурн, Брисбен, Перт, Аделаида, Голд-Кост, Кернс, Байрон-Бей ва Канберра шаҳри ҳисобланади.

Австралия Иттифоқи
инглизча: Cоммонwеалтҳ оф Аустралиа
Мадҳия: «Адванcе Аустралиа Фаир»
«Олға, чиройли Австралия»
Файл:У.С. Навй Банд, Адванcе Аустралиа Фаир (абридгед).ога
Location of Avstraliya
Пойтахт Канберра
Энг катта шаҳар Сидней, Канберра, Мелбурн, Брисбен, Перт, Аделаида ва Нюкасл
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Конституциявий монархия
Карл ИИИ
Девид Херли
Энтони Албаниз
Мустақиллик (Буюк Британиядан)
1901-йил 1-январ
• Вестминстер статути
1931-йил 11-декабр (1939-йил 9-сентябрда қабул қилинган)
• Австралия фармони
1983-йил 3-март
Майдон
• Бутун
7,692,024 км2 (6-ўрин)
• Сув (%)
1.79
Аҳоли
• 2023-йилги рўйхат
26,510,600 киши (53-ўрин)
• Зичлик 3.4/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2023-йил рўйхати
• Бутун
$1.718 триллион (20-ўрин)
• Жон бошига
$65,366
Пул бирлиги Австралия доллари (АУД)
Вақт минтақаси УТC+8...+10.5
• Ёз (ДСТ)
УТC+8...+11.5
Қисқартма АУ
Телефон префикси +61
Интернет домени .ау

Давлат тузуми

Австралия– Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи федерал давлат. Австралиянинг амалдаги Конституцияси 1901-йилда қабул қилинган. Давлат тузилиши шакли жиҳатидан — федерация. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироли (қироличаси), генерал-губернатор унинг вакили ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали (вакиллар палатаси ва сенат) федерал парламент. Вакиллар палатаси (қуйи па-лата) 3 йил муддатга, сенат (юқори палата) депутатлари ҳар бир штатдан 6 йил муддат-105га сайланади. Сенат таркибининг ярми ҳар 3 йилда янгиланади. Генерал-губерна-тор ва бош вазир бошчилик қиладиган ҳукумат ижроия ҳокимиятни амалга оширади. Австралиянинг ҳар бир штати ўз кон-ституцияси, парламенти ва ҳукуматига эга; штатларнинг ҳуқуқлари чекланган.

Аҳолиси

Австралия ҳозирги аҳолисининг асо-сий қисми — Британия оролларидан кўчиб келганларнинг авлодлари — инглизлар, ирландлар, шотландлар бўлиб, улар ав-стралияликлар миллатини ташкил этади (қаранг: Австралияликлар). Туб жой аҳоли ва дурагайлар Австралия аҳолисининг 1,5% ни ташкил этади; украинлар, италянлар, немислар, греклар, голландлар ва бошқа ҳам яшайди. Бир неча юз ўзбек бор. Расмий тили — инглиз тили. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км² га салкам 2 киши. Аҳолининг 80% га яқини материкнинг шарқий ва жануби-шарқий соҳилида истиқомат қилади; аҳолининг — 2/3 қисми йирик шаҳарларда яшайди. Энг йирик шаҳарлари: Сидней, Мелбурн, Брисбен, Аделаида, Перт.

Маъмурий бўлиниши

№ Байроғи Герби Маъмурий бўлиниш номи Номи Маъмурий маркази
1. Штат Виктория Мелбурн
2. Штат Ғарбий Австралия Перт
3. Штат Квинсленд Брисбен
4. Штат Янги Жанубий Уэлс Сидней
5. Штат Тасмания Хобарт
6. Штат Жанубий Австралия Аделаида
7. Ҳудуд Пойтахт ҳудуд Канберра
8. Ҳудуд Шимолий ҳудуд Дарвин

Тарихи

ХВИИИ асргача Австралия аборигенлари ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшаган. Европаликлардан биринчи бўлиб мате-рикка голланд денгиз сайёҳлари В. Янс-зон (1606) ва А. Я. Тасман (1642) келганлар. Янги қитъани ўрганиш учун Англия бир неча экспедиция, жумладан Ж. Кук раҳбарлигидаги экспедицияни юборди (1770). 1788-йилда А. Англия ҳудуди деб эълон қилинди.ХИХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб А.да қўйчилик ривожланди, 30-йилларда даст-лабки саноат корхоналари пайдо бўлди. ХИХ асрнинг 2-ярмидаги „олтин талвасаси“ (1851–1861) муносабати билан кўчиб келувчилар анча кўпайди. Англия ҳукумати А.даги мустамлакаларда бошланган кенг халқ ҳаракати (олтин изловчиларнинг 1854-йилдаги Эврика қўзғолони ва бошқа исёнлар) тазйиқи остида 1855-йилда уларнинг кўпчилигига ўзини ўзи бошқариш хуқуқини беришга мажбур бўлди. 1901-йил А.даги мустамлакалар 6 штатдан ибо-рат федерацияга — Австралия Иттифоқига бирлаштирилди ва у доминион мақомини одди. 1906-йилда унга Британиянинг Па-пуа мустамлакаси (Янги Гвинея о.нинг жануби-шарқий қисми), Биринчи жаҳон урушидан кейин эса (бу урушда Австралия қўшинлари Бри-тания армияси таркибида жанг қилди) Германиянинг собиқ Янги Гвинея му-стамлакаси (Янги Гвинея оролининг шимоли-шарқий қисми) ва Науру орол (Миллатлар Иттифоқи мандати остидаги ҳудуд сифа-тида) берилди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида А. гитлерчиларга қарши коалиция тарафида ҳаракат қилди. 1945-йилдан Австралия– БМТ аъзоси. Урушдан кейин А. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибида қолган ҳолда мустақил давлатга айланди. Урушдан кейин деярли доимо ҳокимият тепасида буржуа партиялари — либерал ва аграр (1975-йилдан миллий аграр) партиялари коалицияси бўлди. Фақат 1949-йилгача, 1972-75йилларда ва 1983-йилда ҳукуматни лейбористлар тузди. Бу пар-тия ташки ва ички сиёсатда мустақил йўлдан бориш учун бир қанча тадбирларни амалга оширди. А. ҳукумати Науру (1968) ва Папуа Янги Гвинея (1975)га мустақиллик беришга мажбур бўлди. 1991-йилда Австралия билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида диплома-тия муносабатлари ўрнатилган. Миллий байрами — А. куни (26-январ).

Сиёсий партия ва касаба уюшмалари

Австралия миллий партияси, 1916-йилда ташкил этилган; Австралия либерал партияси, 1944-йилда тузилган; А. лейбористлар партияси, 1891-йилда ташкил этилган; А. демократлари партияси, 1977-йилда ташкил этилган. Австралия касаба уюшмалари кенгаши 1927-йилда тузилган. Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради.

Хўжалиги

Австралия– юксак даражада ривожланган индустриал аграр мамла-кат. Иқтисодиётда йирик монополиялар ҳукмрон, хорижий сармоя, асосан АҚСҲ ва Буюк Британия сармояси катта мавқега эга. А. темир руда, боксит, рутил, қўрғошин, жун, шакарқамиш маҳсулоти экспорт қилиш соҳасида етакчи ўринда, кўмир, рух, мис, марганес, буғдой, гўшт экспорт қилишда олдинги ўринлардан бирида туради.

Саноати

Австралия саноати ялпи миллий маҳсулотнинг 30% ни беради. Унинг асо-сий тармоқлари: кончилик, металлургия, кимё, машинасозлик, озиқ-овқат, енгил саноат. Асосий энергетика ресурслари — кўмир ва табиий газ. Иссиқлик электр стансиялари электр энергиянинг 80% га яқинини ҳосил қилиб беради. 1994–95-йил 155 млрд. кВт-с электр энергияси ҳосил қилинган. Энг катта темир руда ҳавзаси — Ғарбий А.даги Пилбара кони, рангли металл рудалари, асосан Брокен-Хилл (Янги Жанубий Уэлс) ва Маунт-Айза (Квин-сленд), бокситлар Уэйпа кони (Квин-сленд) ва Гов (Шимолий ҳудуд)дан қазиб олинади. 1994–95-йил Илл млн. тонна темир рудаси, 202 млн. тонна тошкўмир, 32,9 млн. тонна нефт, 20,7 млрд. куб-метр табиий газ, 256 т олтин қазиб олинган. Саноатда машинасозлик, металлургия, кимё, нефт кимёси (олтин-гугурт кисло-таси, минерал ўғитлар) ва нефтни қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилади. 1994–95 -йил 6,2 млн. т пўлат, 237 минг т мис, 211 минг т қалай, 1,2 млн. т алю-миний ва 360 мин-гга яқин автомобил ишлаб чиқарилган. Озиқ-овқат саноати кўпроқ экспортга (гўшт, ун, қанд-шакар, сариёғ-пишлоқ, пиво, вино) мосланган. Тўқимачилик, тикувчилик, поябзал корхоналари бор. Асосий саноат марказлари: Сидней, Мелбурн, Брисбен, Аделаида, Перт. Вуллогонг — Порт-Кембла, Нюкасл, Жилонг, Куинана порт-саноат мажмуалари шаклланган.

Қишлоқ хўжалиги

Австралия — йирик ер эгалиги мамлакати. Фойдаланиладиган ерларнинг 80% дан ортиғи йирик ер эгалари қўлида. Фермалар сертоварлиги, механи-зациялашуви ва ихтисослашуви билан ажра-либ туради. Австралия (давлат) маҳсулоти қийматининг 60% дан кўпроғини чорвачилик беради. Қўйлар 174 млн., қорамол — 24,1 млн. бошни ташкил этади. Қўйчиликнинг асосий раёнлари — жануби-шарқий ва жануби-ғарбий соҳил; сут етиштирувчи раён жануби-шарқий соҳил, гўшт етиштирувчи раён мамлакат шарқи ва шимоли. Салкам 15 млн. гектарга экин экилади, шундан 1,5 млн. гектари суғорилади. Асосий экинлар — буғдой (ҳосили йилига ўртача 14,3 млн. т) ва шакарқамиш, шунинг-дек арпа, сули, супурги, жўхори, шоли, маккажўхори, картошка, пахта, тама-ки, узум, мевали дарахтлар. Бир йилда ўртача 3,7 млн. т. шакар хом ашёси, 3,7 млн. т. гўшт, 720 минг т. жун етиштиради.

Транспорти

1996-йилда автомобил йўллари 900 минг км, жумладан қаттиқ қопламали йўллар — 420 минг км, темир йўл– 40,6 минг км ни ташкил қилди. Асосий денгиз портлари — Сидней, Мелбурн, ихтисослаштирилган портлар — Порт-Хедленд, Дампир (темир руда жўнатиш). Халқаро аэропортлари: Сидней, Мел-бурн, Перт, Дарвин.

Ташқи савдоси

Экспортда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улуши 30%, минерал хом ашё 27,8% ва тайёр саноат маҳсулотлари 20% ни ташкил этади. Тайёр истеъмол моллари, асбоб-ускуналар, нефт чет элдан келтирилади. Асосан Япония, АҚСҲ, Буюк Британия билан савдо-сотиқ қилади. Пул бирлиги — Авастралия доллари.

Тиббий хизмати

Давлат касалхоналаридан ташқари тиббий хизмат асо-сан хусусий шифокорлар томонидан кўрсатилади. Шифокорлар сони 18 минг (721 кишига 1 шифокор). Шифокорларни университетларнинг 8 тиббиёт факултети тайёрлайди. Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Австралияда болаларга 6 ёшдан 15 ёки 16 ёшгача (ҳар бир штатда ҳар хил) мажбурий таълим берилади. Туб жой аҳолининг 40% саводсиз. Давлатга ва хусусий шахсларга карашли макта-блар бор. Олий таълим — пулли. Австралияда 26 университет, 35 коллеж бор. Энг йирик олий ўқув юртлари: Сидней, Аделаида, Мелбурн университетлари, Аделаида, Мелбурн техника институтлари. Бир қанча академиялар, шу жумладан Австралия Фанлар Академияси, институт институтлари ва илмий жамиятлар бор. Энг йирик кутубхоналар: Канберрадаги Миллий ку-тубхона, Сидней университети кутубхонаси ва бошқа 107Музейлар: Австралия музейи (Сидней), Виктория штатининг Миллий галереяси (Мелбурн) ва бошқа.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

Австралияда 70 дан кўпроқ кун-далик газ. (10 асосий газ.нинг тиражи — 5 млн. нусхадан зиёд) ва 592 бошқа даврий нашрлар чиқади. Кундалик „Гералд-сан нюс пикториал“ („Хабар-нома — Қуёш“, 1990-йилдан), „Сидней морнинг гералд“ („Сидней тонг хабар-номаси“, 1831-йилдан) энг салмоқли газ.лар ҳисобланади. Асосий ахборот агентлиги — Острелиан ассошиэйтед пресс (1935-йилда асос солинган). 100 радиостансия ва 85 телемарказ ишлайди. „Эй-биси“ ва „Эй-би-эс“ умуммиллий телерадио-эшиттириш компанияси мавжуд. Радио-эшиттиришлар 1923-йил, телекўрсатувлар 1956-йилдан йўлга қўйилган.

Адабиёти

Австралия адабиёти инглиз тилида (аборигенларнинг ўз ёзуви йўқ). ХИХ асрнинг 1-ярмида метрополия адаби-ёти таъсирида ривожланди. Миллий реалистик адабиёт 90-йиллардаги ижти-моий-сиёсий юксалиш муҳитида юзага келди. Унга Т. Коллинз, Х. Лоусон ва бошқа асос солди. Биринчи жаҳон уруши воқеалари А. адабиётининг янада равнақ топишига кўмаклашди. Бу давр асарларида жабр-зулм фош қилинди, аборигенларнинг фожиаси акс эттирилди (К. С. Причард, Х. Х. Ричардсон, Э. В. Палмер, К. Теннант, Б. Пентон ва бошқаларлар). А. Маршалл, Ж. Моррисон прозасида, Б. Адамсон, М. Гилмор поэзиясида жамият нуқсонлари танқид қилинди, миллий мустақиллик ғоялари тараннум этилди. Ирқий камси-тиш адибларнинг муҳим мавзуидир. Бунга Ф. Б. Викерснинг „Сароб“ (1955), Д. Кюзекнинг „Қувғиндаги қуёш“ (1955) ва „Қора чақмоқ“ (1964), Г. Кейсининг „Сноубол“ (1958), Д. Стюартнинг „Ен-ди“ (1959), М. Дюрекнинг „Уни сақла, она юртим“ (1955) асарлари ва бошқа асарлар мисол бўлади. Драматургияда ҳозирги замон муаммоларига мурожаат этилган: А. Тернер, С. Локк-Эллиот, К. Данкан, Д. Кюзек, О. Грей, Р. Лоулер, М. Бренд песалари.

Меъморлиги

А.да меъморлик ХВИИИ аср охирларида инглиз классицизми ва янги готикаси руҳида ривожлана бошлади. ХИХ асрнинг 2-ярмидан Сидней, Мелбурн, Брисбен, Аделаида шаҳарларида тўғри бур-чакли кўп қаватли уйлар қурилди. ХХ асрнинг 20-йилларидан А. меъморлигида янги оқимлар, асосан конструктивизм ёйи-ла бошлади (пойтахт Канберра, 1913–1927, меъмор У. Гриффин). Замонавий иншоотлар орасида Сиднейдаги опера театри (меъмор Г. Зайдлер), Мелбурндаги олимпиада стадиони (1956) ва бошқа диққатга сазовор.

Тасвирий санъати

Австралия бадиий мада-нияти икки илк асосга эга. Уларнинг бири аборигенлар санъати (ўймакорлик, бумерангларга нақш солиш, ғорлардаги қоя тошларда инсон қиёфасини тасвир-лаш), иккинчиси — европача маданият. ХВИИИ асрнинг охири — ХИХ асрнинг бошларида А. табиатининг айнан аниқ тасвири (К. Мартене, А. Л. Бювелот), ҳажвий графика (С. Т. Хилл) пайдо бўлди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида ҳаётий рангтасвир миллий мактаби ривожланди (рассомлар Ж. У. Ламберт, Ф. Мак-Кабин, Н. Куни-хон, ҳайкалтарош П. Дадсуэл). ХХ асрнинг 40-йилларида аборигенларнинг янги санъати вужудга келди (Наматжир ва Па-реруля оилалари).

Мусиқаси

Австралия туб жой аҳолисининг мусиқий халқ ижодиёти оддий усуллар жўрлигида рақсга тушиб, қўшиқ айтишдан иборат: чолғу асбоблари — қайроқ, довул, дижериду ва шаҳрик. ХВИИИ аср охирларидан европача мусиқа расм бўла бош-лади. 1847-йилда Сиднейда А. Натаннинг „Австрия Дон Жони“ деган биринчи А. операси саҳналаштирилди. Аделаида, Мелбурн, Сидней, Брисбен, Канберра, Хобартда консерваториялар бор. А. мусиқа арбоблари — композиторлардан А. Хилл, Ж. Антил, А. Бенжамин, дирижёр Б. Хейнсе, скрипкачи Б. Кимбер, хо-нандалар Н. Мелба, Х. Блейр ва бошқа

Театри

Австралияда дастлабки спектакллар ХВИИИ асрнинг 80-йилларида кўчиб келган евро-паликлар томонидан қўйилган. ХИХ асрнинг 30–40-йилларида Сидней ва бошқа шаҳарларда доимий ишловчи театрлар барпо этилди. Миллий театрнинг шаклланишида ХХ асрнинг 10–30-йилларида адабий-театр бирлашмалари кўмак берди, улар асо-сан мамлакатда яратилган песаларни саҳналаштирдилар (К. С. Причард, Л. Эссон, У. Мур, К. Уоцон). Австралиянинг „Одд тоут“, „Индепендент тиэтр“ етакчи мил-лий театрлари тижорат театрларига („Ти-вали“ ва бошқалар) қарама-қарши туради. Янги театрлар деб аталган ярим профессионал театрлар ҳам ишлаб турибди.

Киноси

Мамлакатда кино ишлаб чиқариш 1900-йилда бошланди. 70-йилларда А. кинони ривожлантириш федерацияси тузилди. Ҳужжатли кино оммалашган. Мелбурндаги Давлат илмий ва саноат тадқиқотлари ташкилоти илмий фил-млар чиқаради[1].


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил