Австралия (лотинча: аустралис — жанубий) — Жанубий ярим шарда жойлашган материк. Австралия шимолидан жанубига 10°4Г (Ёрк бурни) билан 394 Г (Жанубий-Шарқий бурун) жанубий-кенглик оралиғида 3200 км га, ғарбдан шарққа 4100 км га 113°05’ шарқий узунлик (Стип-Пойнт бурни) билан 153°34’ (Байрон бурни) шарқий узунликлар оралиғида чўзилган. Майдони 7682 минг км² (Тасмания, Кенгуру, Мелвилл ва бошқа ороллар билан 7704,5 минг км² га яқин). Австралия– материклар ичида энг кичиги. Жанубий тропик чизиғи Австралиянинг деярли ўртасидан кесиб ўтади. Материкни ғарб, шимол ва жанубидан Ҳинд океани, шарқдан Тинч океан денгизлари ўраб туради. Қирғоқлари унчалик эгрибугри эмас, шимолида Карпентария, жанубида Катта Австралия қўлтиқлари бор.

Австралия
Майдони 8,600,000 км2
Аҳолиси 36 миллион (2009)
Аҳоли зичлиги 4.2/км2
Этнохороним австралиялик
Давлатлар 3 та (Австралия (давлат), Папуа Янги Гвинея ва Индонезиянинг қисмлари)
Вақт минтақалари ГМТ+10, ГМТ+9.30, ГМТ+8
Юқори даражали интернет домени .ау, .пг ва .ид
Австралиянинг фазодан кўриниши

Катта ярим ороллари — шимолида Арнемленд ва Кейп-Ёрк. Тасмания ороли Австралиядан кенглиги 224 км ли Басе бўғози орқали ажралиб туради. Австралия шимолида йирик ороллардан Янги Гвинея жойлашган. Австралиянинг шарқий соҳили бўйлаб беҳисоб маржон оролларидан ташкил топган Катта Тўсиқ рифи 2300 км масофага чўзилиб ётади.

Табиати

Орографияси

Австралия релефининг аксарият қисми текислик. Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги (215 м) жиҳатидан Австралия материклар ичида энг паст. Ер юзаси 95% ининг мутлақ баландлиги 600 м дан ошмайди. Йирик орографик қисмлари: 1) Ғарбий Австралия ясси тоғлиги — ўртача мутлақ баландлиги 400–500 м, тизмалар ва супа тоғлардан иборат; 2) Марказий пасттекислик — кўп қисмининг мутлақ баландлиги 100 м га етмайди. Австралиянинг энг паст нуқтаси ҳам (–12 м) ўша ердаги ботиқда жойлашган Эйр кўли ёнида; 3) Катта Сувайиргич тизма (материк шарқида) — ўртача баландликдаги айрим-айрим, чўққилари ясси тизма тоғлар. Австралиянинг энг баланд нуқтаси — Коссюшко тоғи (2230 м) жанубидаги Австралия Алп тоғлари. Австралиянинг ҳозирги рел’эфи асосан кембрийгача бўлган даврда вужудга келган ва кескин тектоник ўзгаришларга учрамаган, ер юзаси узоқ даврлар ичида емирилиб, натижада қолдиқ тоғлар билан бирга кенг текисликлар вужудга келган. Катта Сувайирғич тизма емирилган палеозой бурмали тоғлари ўрнида вужудга келган. Аввалламбор текислигида, Мовий тоғларда, Баркли ва Атертон платоларида карст рел’эф шакллари учрайди. Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари.

Австралиянинг аксари қисми Австралия платформаси областида жойлашган, шарқий қисми эса Шарқий Австралия бурмали геосинклинал минтақасига киради. Кембрийдан аввал вужудга келган платформанинг материк заминидаги кристалл ҳамда метаморфик жинслари Ғарбий плато, Тасман ери, Ғарбий Австралия қалқони ва бошқа жойларда ер юзасига чиқиб қолган; шарқда (Марказий пасттекисликнинг ғарбида) эса қуруқлик ва кўл ётқизиқлари остида кўмилиб кетган, шунингдек Шарқий Австралия платформасида ҳам учрайди. Юқори палеозойда ва мезозойнинг биринчи ярмида Австралия платформаси қадимги Гондвана материги билан туташ бўлган. Учламчи давр охири ва тўртламчи даврда рўй берган тектоник ҳаракатлар Австралияни Янги Гвинея ороли, Малайя архипелагининг шарқий ороллари ва Тасманиядан ажратиб юбориб, материкни ҳозирги қиёфасига келтирган. Австралия платформаси олтин ва полиметаллга, темир рудаси ва бокситга бой, Флиндерс тизмасида уран ва радий рудалари учрайди. Австралия шарқида тошкўмир ва қўнғир кўмир конлари бор.

Катта Артезиан ҳавзаси, Виктория штати соҳилларида нефт ва газ топилган. Иқлими. Австралиянинг шимолий қисми (20° ж.к. гача) экваториал муссонли, ўрта катта қисми (20°–30° ж.к.лар оралиғи) тропик чўл ва жанубий-ғарбий чеккаси қишда ёғин кўпроқ ёғадиган субтропик иқлимли минтақаларга киради. Австралия Жанубий ярим шардаги энг иссиқ қуруқлик, унинг 2/3 қисми чўл ва чала чўллардан иборат. Қирғоқлардан материк ичкарисига томон 103 ёғин миқдори тез камайиб боради, лекин кўп йиллик ёғинсиз даврлар бўлмайди. Ёзда (декабр–феврал) қуруқлик ғоят қизиб (температура 36° дан ортади) материк устида паст босим области вужудга келади, унинг жанубий чеккаларидагина баланд босим қарор топади, шу сабабли жануби-ғарбда ва Налларбор текислигида ёгин тушмайди. температуранинг мавсумий ўзгариши асосан тропик ва субтропик минтақаларнинг ички раёнларида кўпроқ намоён бўлади. Январ ойида 40° дан юқори иссиқ температуралар шимоли-ғарбда (Марбл-Бар) бўлади. Мутлақ максимум температура 53,1° Клонкаррида (Квинсленд) кузатилган. Мутлақ минимум температура Австралиянинг ички раёнларида — 4,6°гача тушади.

Фақат Австралия Алп тоғларида совуқ барқарорроқ бўлиб туради. У ерда — 22°гача совуқ қайд қилинган. Текисликларда тупроқнинг юза қатлами аҳён-аҳёндагина музлайди. Йил давомида иккита мавсум — қуруқ ва ёғингарчилик мавсумлари кузатилади. Муррей текисликларида момақалдироқли жалалар, жануби-шарқдаги тоғларда муссон ёмғирлари ёғади. Шарқий соҳилнинг кўп қисмида иқлим тропик денгиз иқлими, иссиқ. Шимолда ёғинларни шимоли-ғарбий муссонлар келтиради. Бу ерда ёғин соҳилда 1500 мм, 10°– 20° ж.к.да 400–500 мм. Австралияда энг кўп ёғин (2243 мм) Кернсда ёғади. Энг кам ёғин (300–250 мм) материк ғарбида ёғади. Катта Сувайирғич тизмаси Тинч океандан эсувчи илиқ ва нам шамолларни тўсиб, Австралиянинг шарқий соҳили ва ички раёнларида ёғин тақсимотини муракка-блаштиради. Қишда (июн– август) Австралиянинг айниқса жанубий ва жануби-шарқий қисмлари совиб (12°, 5°), юқори босим области таркиб топади. Ички сувлари. Австралиянинг 60% майдони оқмас ички ҳавзага, 7% Тинч океани ва 33% Ҳинд океани ҳавзасига мансуб. Австралияда оқар сувлар кўп эмас. Океанга қуйиладиган дарёлар қисқа, тоғлардан бошланади, сув миқдори доимий эмас. Энг серсув дарёси Муррей (Марри), йирик ирмоғи — Дарлинг. Ички берк ҳавзани кесиб ўтувчи қуруқ ўзан (крик)лар кўп, уларда фақат ёғингарчилик вақтларидагина сув оқади. Австралия чўлларидаги сувлар шўр. Ер ости сувлари кўпинча минераллашган, захираси катта Австралия Улар бир неча артезиан ҳавзада тўпланган, бундай сув 200 м, баъзан 500 м гача чуқурликдан чиқади. Шўр кўллар ичида энг йириги Эйрнинг ёзда майдони баъзан 15000 км² га етади. Ундан жанубида Торренс, Герднер, Ғарбий платода Амадиес кўллари бор. Австралия ер ости сувларига бой. Умумий майдони 4800 минг км² ни ташкил қилган 33 та артезиан ҳавзаси мавжуд; булардан энг йириклари — Катта Артезиан, Муррей, Мортон-Кларенс, Юкла, Оффисер, ЖоржинАвстралия. Ер ости сувларидан қурғоқчил раёнларда суғориш, саноат ва транспорт эҳтиёжлари учун фойдаланилади.

Тупроқ ва ўсимликлари

Австралиянинг органик дунёси бўр даври ўрталаридан бошлаб бошқа қуруқликлардан ажралган ҳолда ривож топган, шунинг учун флора таркибида эндемик турлар кўп (75%). Австралия махсус флора областини ташкил қилган (қаранг Австралия флористик дунёси). Ички Австралиянинг катта қисми қумли ва тошлоқ чўллар (Катта Қумли чўл, Виктория ва Гибсон чўллари) билан банд. Чўлларни бўз ва жигарранг бўз тупроқли, асосан эвкалипт ва акация буталаридан иборат тиканакли қалин чакалакзорлар билан қопланган чала чўллар ўраб олган. Бир оз сернамроқ чала чўллар бутазор — скреблар билан банд. Чала чўл ва саванналардан табиий яйлов сифатида фойдаланилади. Бўр даврига қадар Австралиянинг Жанубий Америка ва Африка билан қуруқлик орқали туташ-ганлигини протейлар ва баъзи игна барглиларнинг умумий оилага мансублиги тасдиқлайди. Шимолий, шарқ, жануби-шарқ ва жануби-ғарбда ёғин миқдори орта боради ва бу ерларда қизғиш-қўнғир ва қизил тупроқли саванналар учрайди. Материкнинг шимоли-шарқи доимий яшил тропик ўрмонлар билан, жануби-шарқи эвкалиптли субтропик ўрмонлар билан қопланган. Чала чўл ва саванналар яйлов аҳамиятига эга. Австралия Товар маҳсулот берувчи ўрмонлар Австралия майдонининг қарийб 2% ини ташкил 104 қилади.

Ҳайвонот дунёси

Австралия фаунаси ўзига хос бўлганлигидан уни алоҳида Австралия зоогеографик областита ажратилган. Австралия фаунасида юксак сут эмизувчи ҳайвонлар (одамлар четдан келтирган динго итидан ташкари) деярли йўқ. Материкда мезозой ва учламчи давр фаунасининг вакиллари ҳозиргача сақланган. Масалан, тухум қўювчи сут эмизувчилардан ехидна ва ўрдакбурун, балиқлардан икки хил нафас олувчи сератод, қопчиқли сут эмизувчилардан кенгуру, айиқлар (коала) ва бошқа Австралиянинг кўп ёввойи ҳайвонлари одамларнинг хўжалик фаолияти ва тартибсиз ов қилиши натижасида камайиб кетган. Австралия учун типик қушлар: какаду тўтиси, эму туяқуши, катта оёкли товуқлар, қора оққуш, жаннатқуш, товусдум ва бошқа Европадан хонаки ҳайвонлар келтирилган.

Табиат раёнлари

Австралиянинг текислик қисмларидаги субекваториал, тропик ва субтропик минтақаларида географик зоналлик яққол кўринади. Йиллик ёғин миқдори 200–250 мм бўлган чўл зонаси катта майдонни эгаллаган. Плато ва ясси тоғликлар тошлоқ чўллардан иборат. Австралия Алп тоғларида баландлик ланд-шафт минтақалари аниқ намоён бўлган. Австралиянинг табиий ландшафтлари одамлар томонидан жуда ўзгартириб юборилган. Табиатни қўриқлаш кўпроқ Жанубий Австралияда яхши йўлга қўйилган. Маунт Буффало, Коссюшко, Саут-Уэст (Тасмания ороли), Уайперфилд ва Уилсонс-Промонтори, Эунгелла ва бошқа миллий парклари бор.

Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи

Австралия ҳақидаги дастлабки ноаниқ маълумотлар европаликларга португал денгизчилари орқали ХВИ асрда етиб келган. Аммо Австралиянинг шимолий қисмларини баъзи бир индонез қабилалари қадимдан билишган бўлса керак. Австралияни 1606-йилда голландиялик В. Янсзон кашф қилган ва Янги Голландия деб атаган. Бир неча ойдан сўнг испаниялик Л. Торрес Австралиянинг Кейп-Ёрк ярим орол шимолидаги бўғоздан сузиб ўтди. Бу бўғоз кейинчалик унинг номига қўйилган. Ява оролига қатнаб турган голланд денгизчилари 1640-йилда материкнинг ғарбий, қисман шимолий ва жанубий соҳилларини кашф этган. 1642-йилда Тасман Австралия дан жануброқда сузиб, Тасмания оролини топди ва материкнинг Антарктидадан узоқда жойлашганлигини исбот этди. Ж. Кук 1770-йилда Австралиянинг шарқий соҳилларини кашф этди ва уни Янги Жанубий Уэлс деб атади.

М. Флиндерс ва Н. Боден тадқиқотлари билан Австралия жанубий соҳилларининг кашф этилиши туғалланди. М. Флиндерс материкни Австралия („Жанубий Ер“) деб атади ва ХИХ асрдан шу ном билан машҳур бўлиб қолди. Австралиянинг ички қисми европаликларнинг чорва моллари учун яйлов ва сув қидириш мақсадларида ўрганидди. Кўпдан-кўп географик тадқиқотлар натижасида бутун Австралиянинг табиат бойликлари асосан ўрганиб бўлинди. Бу эса қитъанинг хўжалик жиҳатдан тез ўзлаштирилишига олиб келди. Кейинги вақтларда қазилма бойликлар қидириб топиш борасида хусусий тадқиқотлар олиб борилмоқдАвстралия Австралияда Австралия давлати жойлашган. Ад.: Қитъалар табиий географияси, Т., 1967; Мухин Г. И, Австралия и Океания, М., 1967; Свет ЙАвстралия М., История открития и исследования Австралии и Океании, М., 1966[1].

Иқлими

Австралиянинг иқлим харитаси
  Экваториал
  Тропик
  Субтропик
  Чўл
  Яримчўл
  Мўтадил

Австралия қитъаси жанубий яримшарнинг уч асосий иссиқ иқлим минтақаларида жойлашган: субекваториал иқлим (шимолда), тропик иқлим (марказий қисмида), субтропик иқлим (жанубда). Фақатгина Тасмания оролининг бир қисми мўтадил иқлим минтақасида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил