Avtobus


Автобус 8 кишидан кўп жойга эга ва йўловчи ташиш учун мўлжалланган автомобилдир. Автобусда одатда йўловчилардан ташқари ҳайдовчи ва чиптачи ҳам бўлади (лекин ба’зи автобусларда чиптани компостердан олиш мумкин; серқатнов йўлда ҳайдовчисиз ҳаракатлана оладиган транспорт воситалари устида ҳам иш кетмоқда).


Автобус (авто (мобил) ва лотинча: (омни) дус– ҳамма учун) – 9 ва ундан ортиқ ўринли йўловчилар ташийдиган автомобил. Вазифасига кўра, шаҳар Автобуслари, шаҳарлараро Автобуслар, шаҳар атрофи Автобуслари ва махсус Автобусларга бўлинади. Шаҳар Автобуслари аҳоли яшайдиган пунктларда, шаҳарлараро Автобуслар аҳоли яшайдиган пунктлар орасида йўловчиларни ташийди. Махсус Автобуслар сайёхлар, дам олувчилар, самолётга чиқувчилар, айрим идоралар ва бошқа учун мўлжалланган. Шаҳарлараро Автобусда юкхона бўлади ва ўриндиқлари ухлаб кетиш учун мослаштирилади. Автобуслар икки қаватли қилиб ҳам ишланади. Автобуслар қишда иситилади, ёзда эса шамоллатиб турилади. Автобуслар 110 км/соат гача тезлик билан юра олади. Автобуснинг ўлчами (узунлиги) 5 м дан ( микроавтобуслар) 24 м гача (қўш Автобуслар). Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш истиқлол йилларидагина йўлга қўйилди.1999-йилдан Самарқанд шаҳридаги "СамКочАвто" қўшма корхонасида шаҳарлараро қатнашга мўлжалланган М 23.9 (23 ўриндикли; двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/соат) ва М 29 (29 ўриндиқли; двигателининг қуввати 84,6 кВт, максимал тезлиги 105 км/соат) русумли, шунингдек шаҳар ичида қатнашга мўлжалланган М 24.9 (23 ўриндиқли, двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/соат) русумли Автобус ишлаб чиқарилади[1] .
Этимологияси
Автобус атамаси автомобил ҳамда лотинча омнибус – "ҳар ерда" сўзларидан қисқартмадир.
Автобус турлали
Тақдир
- Шаҳар автобуслари
- Шаҳар атрофи автобуслари
- Узоқ масофага қатнааядан автобус
- Мактаб автобуслари
- Аэропорт автобуслари
- Махсус мақсадли автобусар
-
Мактаб автобуси ПАЗ-32053
-
Автобус Мерcедес-Бенз Травего
-
Шаҳар автобуси МАЗ-203
-
Шаҳар атрофи автобуси Соларис Валетта
О'лчам ва сиг'им
- Микроавтобус
- Мини синф
- Миди синф
- Махи синф
- Мега синф
-
Карсан Жест
-
Капена Урбй
-
Соларис Алпино
-
Волво 7700
-
Мерcедес-Бенз Cонеcто Г
Тана тузилиши
- Классик автобус
- Бо'г'имли автобус
- Икки гаватли автобус
-
Классик Автобус Мерcедес-Бенз Cитаро
-
Бо'г'имли автобус ЛАЗ-А292
-
Неоплан Скйлинер
Пол баландлиги
- Паст полли автобус
- Паст кириш автобус
- О'ртача поли автобус
- Юқори поли автобус
-
Паст поли автобус Сcаниа Cитйwиде ЛФ 12
-
Паст кириш автобус Волво Б10БЛЕ
-
Юқори автобус Икарус 260
Ҳайдаш тизми ва энергия манбаи
- Дизел двигатери автобус
- Газда юрадиган автобус
- Биоёқилг'ида юрадиган автобус
- Гибрид автобус
- Электробус
- Водородли автобус
-
Дизел двигатери автобус Икарус 415
-
Волво 7900 гибрид
-
Электробус Ютонг У12
-
Водородли автобус НесоБус
Шунингдек
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |