Aydaxo
Айдаҳо — Америка Қўшма Штатлардан бири. Маъмурий маркази - Боисе шаҳри. АҚШ иттифоқига 1890-йилнинг 3-июлида кирган, ундан олдин - Идаҳо Территорй[1].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Боисе | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Боисе Нампа Идаҳо Фаллс | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 14-ўринда 216,446 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 39-ўринда 1,429,096 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 42-ўринда $43,571 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
43-бўлиб 3-июл 1890 | ||||
| Вақт | УТC-8 (ПСТ) / -7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | ИА [19] | ||||
| Штат гули | Моcк Оранге | ||||
| Штат дарахти | Wестерн Wҳите Пине | ||||
Шимоли-ғарбидаги штат. Катта қисми тоғлардан ибо-рат. Шимолий ва марказида Қояли тоғлар, шарқида Колумбия платоси, жанубида Снейк дарёси текислиги бор. Майдони - 216,4 234минг км². Аҳолиси - 1,1 млн. киши (1992), жум-ладан, шаҳар аҳолиси 47,5%. Ма’мурий маркази – Бойсе шаҳри 3 мингга яқин маҳаллий халқ – индейслар бор. Шимолий қисмида кончилик саноати ва рангли ме-таллургия (қурғошин, пйх), жанубий қисмида суғориладиган деҳқончилик (Снейк дарёси ва унинг ирмоқлари водийларида) иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Суғориладиган экин майдони ишланадиган ерларнинг 1/3 қисмини банд қилган. Асосий экинлари: картошка (экин май-дони жиҳатидан АҚСҲда 1-ўринда, ялпи ҳосили жиҳатидан 2-ўринда туради); қанд лавлаги (АҚШда қанд лавлагининг 1Ғ10 қисми), буғдой ва ем-хашак экинлари экилади. Боғдорчилик, яйлов чорвачилиги ривожланган. Айдахо товар маҳсулотининг ярмига яқинини чорвачилик беради. А.да кумуш, рух ва қўрғошин қазиб чиқарилади. Фосфорит захираси катта. Ишлаб берувчи саноатда асосий тармоқлари – рангли металлургия (Келлогг), озиқ-овқат саноати, ўрмончилик. Штатнинг марказий қисмида атом энер-гияси соҳасида илмий иш олиб борадиган йирик марказ бор. Туризм (Қуёш водийси ва бошқалар) ривожланган, курорт кўп. Амери-кани ғарбдан шарққа кесиб ўтадиган 2 та темир йўл магистрали А.дан ўтади.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Айдахо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |