Википедияда исми Азиз бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Саид (асл исми: Азиз Жўрақулович Саидов; 1961-йил 25-сентябр Денов, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — шоир, журналист ва таржимон[1][2]. Дўстлик ордени соҳиби.

Азиз Жўрақулович Саидов
Таваллуди 1961-йил 25-сентябр (1961-09-25) (65 ёш)
Тахаллуси Азиз Саид
Ижод қилган тиллари Ўзбекча
Фуқаролиги Ўзбекистон ССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент Давлат университети
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Азиз Саид (Саидов) (асли Бухоролик) 1961-йил 25-сентябрда Денов шаҳрида туғилган. 1984-йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетини, 1992-йилда филология факултети аспирантурасини тугатган[3].

Фаолияти

Ўрта Осиё темир йўл қурилиши кўчма стансиясида йўл монтёри, Навоий вилояти Қизилтепа паррандачилик фабрикасида ишчи, „Қизил тонг“ газетасида корректор, бўлим бошлиғи, Ғафур Ғулом нашриётида муҳаррир, „Ёш куч“ журнали бош муҳаррири ўринбосари, „Синфдош“ журнали бош муҳаррири, „Жаҳон адабиёти“ журнали масъул котиби, „ХХИ аср технологиялари“ журнали бош муҳаррири ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси вазифаларида фаолият кўрсатган. Айни пайтда „Шарқ юлдузи“ журнали бош муҳаррири ўринбосари[4].

Ижоди

Азиз Саиднинг „Чилтор“ (1987), „Дили қани Бедилнинг“ (1994), „Фурсат дарвозаси“ (2011), „Вақт манзили“ (2021) шеърий тўпламлари, „Ғойибдан дўст билан суҳбатлар“ (2004) адабий-танқидий мақолалар тўплами нашр этилган. Шеърлари франсуз, турк, озарбайжон, рус, болгар, инглиз, тожик, қозоқ, венгер ва ҳинд тилларига таржима қилиниб, турли адабий-бадиий журнал ва алманахларда чоп этилган.

Машраб, Чўлпон, Нозим Ҳикмат ҳақида қатор адабий-илмий тадқиқотлар қилган.

Таржималари

Таржимон сифатида Уолт Уитмен (шеърлар), Нозим Ҳикмат (шеърлар ва „Юсуф ва Зулайҳо“ драмаси), Муин Бсису (шеърлар), Евгений Евтушенко (шеърлар), Ёзеф Рубак (шеърлар), Донат Шайнер (шеърлар), Покистон шеъриятидан (Жош Малиҳободий, Аҳмад Фараз, Вазир Оға, Анис Наги, Шаҳзод Аҳмад), Рене Авилес Фабила (ҳикоялар), Мигел де Астируас (ҳикоялар), Томас Оуэн (ҳикоялар), Френсис Кинг (ҳикоялар), Бертолд Брехт (адабий мақолалар), Пауло Коэло („Алкимёгар“, роман), Николай Шмелев (ҳикоялар), Александр Волков („Зумрад шаҳар“, қисса), Яна Вагнер („Шогирд“, драма), Сергей Могилсев („Эгизаклар“ драма), Витол Гомбрович („Ивонна, Бургунд маликаси“, драма), Марта Ким (шеърлар) асарларидан намуналарни ўзбек тилига ўгирган[5][6][7].

Ютуқлари

1987-йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2021-йилда „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган.

Асарлари

„Чилтор“ (1987),

„Дили қани Бедилнинг“ (1994),

„Ғойибдан дўст билан суҳбатлар“ (2004)

„Фурсат дарвозаси“ (2011),

„Вақт манзили“ (2021)

Манбалар

Адабиётлар

Қизилтепа тарихи / Қ. Ражабов, Р. Мақсудов; маъсул муҳаррир С.Иноятов. — Т.: „Муҳаррир“ нашриёти, 2011, 301-бет

Ҳаволалар