Азкамар – Зиёвуддин тоғларининг жануби-ғарбий қисмидаги плато. Шимолида Малик чўли (Қизилтепа платоси), жанубида Қарноб чўли билан туташган. Мутлақ баландлиги 300–350 м. Азкамар неогеннинг оқчагил ва апшерон яруслари (косонтов, садивар сви-талари)нинг алевролит, гил ва улар орасидаги қумтош ва гравелитлардан (1–3 м) ташкил топган. Азкамарнинг юзаси қуйи тўртламчи даврнинг аллювиал-пролюсвиал жинслари (Азкамар мажмуаси)дан тузилган. Азкамарнинг шимолий ён бағри қияроқ, жанубий эса тик, сувайирғич қисмида эгарсимон ботиқ бўлиб, ён бағирларида куэстасимон шаклда жарликлар ҳосил бўлган. Азкамарнинг шарқий қисми – Зиёвуддин тоғларига туташган жой релефи жуда ўйдим-чуқур. Азкамарда шўртоб бўз қўнғир тупроқлар тарқалган, оқжусан ўсади. Азкамар яйловларида қоракўл қўйлари боқилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил