Баҳодир Жалолов (1994-йил 8-июл) – оғир вазн тоифасида профессионал боксчи. Ўзбекистон Республикаси халқаро тоифадаги спорт устаси, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2020-йил, 2024-йил), икки карра жаҳон чемпиони (2019-йил, 2023-йил), жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори (2015-йил), уч карра Осиё чемпиони (2017-йил, 2019-йил, 2021-йил). 2019-йилда „Ўзбекистон ифтихори“ унвони билан тақдирланган.

Баҳодир Жалолов
Статистикаси
Асл исми Баҳодир Исомиддин ўғли Жалолов
Вазн тоифаси Ўта оғир вазн
Бўйи 201 cм
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 1994-йил 8-июл (1994-07-08) (32 ёш)[1]
Сариосиё, Ўзбекистон
Услуби Чапақай боксчи

Профессионаллар орасида оғир вазн тоифасида НАБФ Жуниор бўйича ўсмирлар ўртасида Шимолий Америка чемпиони (2019-йилдан ҳозиргача). 2021-йил апрел ойи ҳолатига кўра, БохРеc рейтингидаги энг яхши позицияни – 73-ўринни қайд этган ва оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилар орасида 1-ўринда. 2019-йил сентябр ойида асосий халқаро бокс ташкилотлари рейтингларига кўра, у WБC рейтингида 40-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши оғир вазн тоифасидаги ТОП-75 га кирди.

Бошланғич фаолияти

У боксни Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг 7-синфида Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличев билан бошлади. 2009-йилда ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

2013-йилда Ўзбекистон чемпиони бўлди ва 2014 ва 2015-йилларда у ушбу муваффақиятини такрорлади.

2015-йилда Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

2016-йилги Олимпия ўйинлари

Рингда

2016-йил август ойида у Олимпиадада иштирок этди, очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори бўлган. Олимпиадада у чорак финалга чиқди: нимчорак финалд у венесуэлалик тажрибали боксчи – Эдгар Мунозни нокаутга учратди. Бироқ чорак финалда ҳакамлар қарори билан 0:3 ҳисобда британиялик Жозеф Жойсга ютқазди[2].

2017-йил

2017-йил май ойида у Тошкентда 91 кг дан юқори вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди ва финалда қозоғистонлик боксчи Камшибек Кункабоевни мағлуб этди.

2017-йил август ойида Гамбург (Германия)да бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, нимчорак финалда Жалолов тажрибали Дейн Кем Юнгквистни 1-раундда нокаут қилиб, ғалаба қозонди[3]. Бироқ чорак финалда жуда 2:3 ҳисоб билан қозоғистонлик Камшйбек Конкабоэвга ютқазди[4].

2019-йил

2019-йил апрел ойида у Бангкокда (Таиланд) 91 кг дан юқори вазн тоифасида қозоғистонлик Камшйбек Кункабаевни финалда мағлуб этиб яна Осиё чемпиони бўлди.

2019-йил сентябр ойида у Екатеринбургда (Россия) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида, чорак финалда 20 ёшли америкалик боксчи Ричард Торрезни нокаут билан енгиб[5], ярим финалда россиялик тажрибали Максим Бабанинни мағлуб этди (5:0)[6] ва финалда қозоғистонлик тажрибали боксчи Камшйбек Конкабаев билан жангга тушиб, 5:0 ҳисобда жаҳон чемпиони бўлди[7][8].

2021-йил

2021-йил феврал ойида у Софияда (Болгария) бўлиб ўтган „Страндзҳа Cуп“ халқаро турнирининг у 91 кг дан юқори вазн тоифасида украиналик Цотне Рогавани мағлуб этиб, ғолиб бўлди[9].

2021-йил апрел ойида у „Санкт-Петербург губернатори кубоги“ халқаро турнирининг финалида тажрибали россиялик Иван Верясовни мағлуб этиб, ғолиби бўлди[10].

2021-йил май ойида у Дубайда (БАА) 91 кг дан юқори вазн тоифасида яна финалда қозоғистонлик Камшйбек Кункабоэвни мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлди.

2020-йилги Олимпия ўйинлари

2020-йил март ойида Амман шаҳрида (Иордания) у 1-ўринни эгаллади ва 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига Осиё/Океаниядан саралаш турнирига йўлланма олди. 2021-йил июл-август ойларида Токиода бўлиб ўтган 2020-йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида у кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоасининг байроқдори бўлди. Олимпиада ўйинларида қатнашиб, мусобақанинг нимчорак финалида тажрибали озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаэвни 5:0 ҳисобида енгди[11]. Финалда америкалик ричард Торрес билан жанг қилди. 3 раунд давом этган жангда рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон делегасиясининг Токио-2020 даги 5-медали ҳисобланади[12]. Олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалоловга Президент совғаси – „Чевролет Таҳоэ“ автомобили совға қилинди. Шунингдек, хонадон калити ва 200 минг доллар миқдордаги пул мукофоти топширилади.[13][14].

2024-йилги Олимпия ўйинлари

Баҳодир Жалолов 2024-йилги Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг 1/16 финалида норвегиялик Омар Шихани 5:0 ҳисобидамағлубиятга учратган. Чорак финалда Жуниор Теремоанани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда германиялик боксчи Нелвиэ Тиафак устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланмани қўлга киритди. Финалда испаниялик Аюб Гадфа билан тўқнашди. Баҳодир Жалолов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди[15].

Профессионал фаолияти

2018-йил феврал ойида у Американинг Фигҳт Промотионс промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади[16]. 2018-йил 5-май куни АҚШда мағлуб бўлмаган мексикалик боксчи Уго Трухилони 3-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратиб (4-0-1), профессионал рингда муваффақиятли дебют қилди[17].

2019-йил 10-апрелда Ню-Ёркда (АҚШ) ўтказилган 6-жангида у америкалик Брендан Барретни 1-раундда нокаут билан мағлуб этди (7-2-2) ва ўсмирлар ўртасида оғир вазн тоифасидаги НАБФ Жуниор Шимолий Америка чемпиони унвонини қўлга киритди.

2022-йил 11-июнда Ню-Ёркда (АҚШ) оғир вазн тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10−0, 10КО) белгиялик боксчи Жек Муловаига (11−2-1, 7КО) 8-жангида нокаут билан мағлуб этди[18].

Н Натижа Рекорд Рақиб Тури Раунд, вақт Сана Манзил Эслатма
13 Ғалаба 8–0 Онореде Эҳwареме КО 1 (8), 2:14 26-август 2023 Ҳард Роcк Ҳотел & Cасино, Тулса, Оклаҳома, АҚШ
12 Ғалаба 12-0 Cуртис Ҳарпер КО 4 (10), 1:53 26-ноябр 2022 Дигнитй Ҳеалтҳ Спорц Парк, Cарсон, Калифорния, АҚШ
11 Ғалаба 11-0 Жаcк Мулоwайи КО 8 (8), 1:20 10-июн 2022 Турнинг Стоне Ресорт & Cасино, Верона, Ню Ёрк, АҚШ
10 Ғалаба 10-0 Камил Сокоłоwски ТКО 5 (8), 1:17 18-март 2022 Авиатион Cлуб Теннис Cентре, Дубай, БАА
9 Ғалаба 9-0 Жулио Cесар Cалимено ТКО 1 (6), 0:46 11-декабр 2021 Cоcа-Cола Арена, Дубай, БАА
8 Ғалаба 8-0 Кристапс Зутис ТКО 2 (6), 1:16 3-апрел 2021 Ҳумо муз саройи, Тошкент, О'збекистон
7 Ғалаба 7-0 Wилфредо Леал РТД 1 (6), 3:00 12-декабр 2020 Салон CТМ, Сан Луис Рио Cолорадо, Мексика
6 Ғалаба 6-0 Брендан Барретт КО 1 (6), 2:45 10-апрел 2019 Сонй Ҳалл, Ню Ёрк, АҚШ WБC-НАБФ о'смирлар ог'ир вазн унвони
5 Ғалаба 5-0 Wиллиэ Ҳарвей ТКО 2 (6), 1:11 15-март 2019 Марcони Аутомотиве Мусеум, Тустин, Калифорния, АҚШ
4 Ғалаба 4-0 Марқуис Валентине КО 1 (4), 2:29 8-декабр 2018 Индустрй Ҳиллс Эхпо Cентер, Ла Пуэнте, Калифорния, АҚШ
3 Ғалаба 3-0 Тйрелл Wригҳт РТД 4 (6), 3:00 27-октябр 2018 Ҳулу Тҳеатер, Ню Ёрк, АҚШ
2 Ғалаба 2-0 Эдуардо Витела КО 1 (6), 0:47 29-сентябр 2018 Кингс Тҳеатре, Ню Ёрк, АҚШ
1 Ғалаба 1-0 Ҳуго Тружилло ТКО 3 (6), 1:14 5-май 2018 Фохwоодс Ресорт Cасино, Машантуcкет, Коннеcтикут, АҚШ

Унвон ва мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Бохинг ЖАЛОЛОВ Бакҳодир – Токё 2020 Олймпиcс“. wеб.арчиве.орг. 2021-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.
  2. ↑ „Проспекты. Баходир Джалолов. Факты о боксёре“ (ру). Боханалитика.ру (2 марта 2018). 2020-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  3. ↑ „ЧМ-2017 в Гамбурге: результаты всех поединков дневной сессии 28 августа“ (ру). вРИНГе.cом (28 августа 2017). Қаралди: 2018-йил 5-декабр.
  4. ↑ „Четвертьфиналы ЧМ-2017 в Гамбурге: результаты поединков вечерней сессии 29 августа“ (ру). вРИНГе.cом (30 августа 2017). Қаралди: 2018-йил 5-декабр.
  5. ↑ „ЧМ-2019 в Екатеринбурге: результаты всех поединков 1/4 финала“ (рус). вРИНГе.cом (18 сентября 2019). Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  6. ↑ „ЧМ-2019 в Екатеринбурге: результаты всех полуфиналов“ (рус). вРИНГе.cом (20 сентября 2019). Қаралди: 2019-йил 22-сентябр.
  7. ↑ „ЧМ-2019 в Екатеринбурге: результаты всех финалов“ (рус). вРИНГе.cом (21 сентября 2019). Қаралди: 2019-йил 22-сентябр.
  8. ↑ „Видео всех финальных поединков чемпионата мира по боксу 2019 в Екатеринбурге“ (рус). вРИНГе.cом (22 сентября 2019). Қаралди: 2019-йил 22-сентябр.
  9. ↑ „Странджа-2021: все победители и призёры турнира в Болгарии“ (рус). вРИНГе.cом (28 февраля 2021). Қаралди: 2021-йил 28-феврал.
  10. ↑ „"Кубок Губернатора Санкт-Петербурга". Итоги“ (рус). Сайт Федерации бокса России (24 апреля 2021). Қаралди: 2021-йил 28-апрел.
  11. ↑ „Бокс на Олимпийских играх 2020. Баходир Джалолов победил Мухаммада Абдуллаева“ (рус). вРИНГе.cом (29 июля 2021). Қаралди: 2021-йил 30-июл.
  12. ↑ „Токио-2020. Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-08-2021.
  13. ↑ „Баҳодир Жалоловга «Чевролет Таҳоэ» совға қилинди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 09-08-2021.
  14. ↑ „Токио Олимпиадаси ғолибларига энг кўп мукофот пули тўлаган мамлакатлар эълон қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-08-2021.
  15. ↑ „Баҳодир Жалолов - икка карра Олимпиада чемпиони“. кун.уз. Қаралди: 10-август 2024-йил.
  16. ↑ „Узбекистанский супертяжеловес–нокаутёр Баходир Джалолов перешёл в профи“ (рус). вРИНГе.cом (5 февраля 2018). Қаралди: 2018-йил 27-феврал.
  17. ↑ „Баходир Жалолов: Это только начало, в планах принять участие в Олимпиаде-2020 и завоевать золотую медаль“ (рус). Сайт «Олимпийского комитета Узбекистана» (6 мая 2018). 2020-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-01-27 санасида архивланган)
  18. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/уз/2022/06/11/бохинг/
  19. ↑ „Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли“. миллийгвардия.уз. Қаралди: 3-август 2024-йил.
  20. ↑ „Баҳодир Жалолов “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” деб топилди“. қалампир.уз. Қаралди: 3-август 2024-йил.
  21. ↑ „Президент Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийларни мукофотлади“. газета.уз. Қаралди: 31-июл 2024-йил.
  22. ↑ „Бир қатор спортчилар унвон ва орденлар билан тақдирланди“.
  23. ↑ „Диёра Келдиёровадан Улуғбек Рашитовгача: Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди“. Дарё.уз.
  24. ↑ 24,0 24,1 „Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди“. кун.уз. Қаралди: 29-август 2024-йил.