Bahor


Баҳор — тўрт фаслдан бири бўлиб, қиш ва ёз фаслларининг орасида жойлашади. Баҳор фасли 3 ойдан иборат: Шимолий яримшарда — март, апрел ва майдан, жанубий яримшарда эса сентябр, октябр ва ноябрдан.
Баҳорда дарахтлар ғунча тугишга, ҳаво аста-секин исишни бошлайди. Бу фаслда қиш фаслида ёғиб ўтган қорларнинг эриши ва жуда кўп миқдорда ёмғир, дўл каби ёғинларнинг ёғиши сув омборларини, кўл ва кўлмакларнинг тўлишига сабаб бўлади. Чақмоқ ва момоқалдироқ каби табиат ҳодисалари ҳам энг кўп баҳор фаслида рўй беради. Баҳор фаслида ёғинларнинг ва баъзи табиат ҳодисаларининг кўп миқдорда содир бўлиши баъзи ўлкаларда тошқин, сел ва ёнғин каби фалокатларга сабаб бўлади.
Тақвимий баҳорга қараганда, астрономик баҳор кечроқ, яъни баҳорги тенг кунликда (шимолий яримшарда 20 ёки 21-март, жанубий яримшарда 22 ёки 23-сентябрда) келади ва ёзги қуёш туриши (шимолий яримшарда 20 ёки 21-июн, жанубий яримшарда 21 ёки 22-декабрда) бошланади.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Баҳорга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викиомборда „Спринг“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Фасллар |