Балужистон урдуча: بلوچستان‎‎
балуж. بلوچستان
инглизча: Балочистан — Покистоннинг жанубий-ғарбидаги вилоят. Балужистон тарихий вилоятнинг 1947-йилда Покистон таркибига кирган шарқий қисми. Майдони 347 минг км². Аҳолиси 4,6 млн. киши (1983). Маъмурий маркази — Кветта шаҳри Шимолда Афғонистон, ғарбда Эрон, шарқда Покистоннинг Синд ва Панжоб, шимолий-шарқда Шимолий-ғарбий вилоят билан чегарадош, жанубда Арабистон денгизига туташ. Ер юзасининг катта қисмини ўртача баландликдаги (2000 м гача) ва баланд тоғлар эгаллаган. Энг шим.да Тобакакор (3096 м) тоғ тизмаси жойлашган. Бу тоғлардан жанубга Макрон тоғлари чўзилган. Энг баланд жойи 3593 м. Денгиз бўйи камбар пасттекислик. Вилоятнинг ғарбий қисмидаги ботиқларда шўрхоклар, шўр кўллар бор. Дарёлари майда, мавсумий. Балужистон Алп-Ҳимолай фаол сейсмик минтақасида жойлашган. температура январда текисликларда 8—16°, июлда 24 — 32°. Тоғларда қиш совуқ, сершамол. Йиллик ёғин 100 – 200 мм, кўп қисми декабр ва феврал ойларида ёғади. Тупроқлари субтропик минтақага хос бўз тупроқ, шим.-ғарбида чўл қўнғир, шўр, қум тупроқлар. Чўл қисмида саксовулзор ва бутазорлар бор. Тоғ ён бағирлари сийрак ўрмон, бутазор. Аҳолиси балужлар билан пуштулар. Қ. хда яйлов чорвачилиги етачи ўринда (қўй, эчки, туя боқилади). Тоғ оралиғидаги водийларда воҳа деҳқончилиги билан шуғулланилади, текислик ерларда дон етиштирилади. Олтингугурт, ош тузи, қунғир кўмир, табиий газ қазиб олинади. Машинасозлик ва металлсозлик, семент, ёғочсозлик, озиқ-овқат, кимё саноати корхоналари бор. Денгиз бўйида балиқ овланади. Ҳунармандчилик ривожланган: қўлда гилам тўқиш, ёғоч буюмлар ясаш, кашта тикиш ва бошқа Кветта шаҳрида меъморий ёдгорликлар сақланган.