Бас Дост (нидерландча: Бас Дост; 31-май, 1989-йил, Девентер, Голландия) — голландиялик футболчи, „Утрехт“ ҳужумчиси ҳисоланади. У Голландия терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган[1].

Бас Дост Futbol
Умумий ма'лумотлари
Туг`илган

31 мая 1989(1989-05-31) (33 года)

  • Девентер, Оверейссел, Нидерландия
Фуқаролиги
  • Нидерланди
Бўйи

196 cм

Вазни

86 кг

Позицияси Ҳужумчи
Клуб ҳақида ма'лумотлари
Клуб

Flag Niderlandov Утрехт

Рақам

28

Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

Бас Дост Германиcус клубининг болалар жамоасида футбол ўйнай бошлади. Бир неча мавсумдан сўнг у ўша пайтда Голландия биринчи дивизионида ўйнаган „Эммен“ академиясига ўтди.

„Эммен“

Дост академияда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди ва 2007-2008-йилги мавсум бошланишидан олдин Эммен билан профессионал шартнома имзолаган. У мавсумни захира ўйинчиси сифатида бошлаган бўлса-да, аста-секин майдонга тез-тез кириб кела бошлади. Дост „Эммен“ учун биринчи голини 2008-йилнинг 8-февралида „Фортуна Ситтард“га қарши Биринчи дивизион ўйинида киритди. Кейинчалик у „Вендам“га қарши маҳаллий дербида ҳам хет-трик қайд этди, „Эммен“ 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди[2].

„Геракл“ жамоасида

2008-йилнинг ёзида Дост 300 000 евро эвазига Голландия Премер-лигасининг " Ҳераклес " клубига ўтган. 2009-2010-йилги мавсумда у 34 ўйинда 14 та гол урган ва бу катта клублар эътиборини тортган. Ҳужумчига „Аякс“ ва „Твенте“ клублари қизиқиш билдиришган. Натижада, Дост ўз агенти Сринжой фон Чакравартининг маслаҳати билан „Херенвен“га кўчиб ўтди.

„Ҳеренвен“ жамоасида

Дост клуб билан 2010-йил 18-майда 3,1 миллион евро эвазига 5 йиллик шартнома имзолаган[3]. Ҳужумчи янги жамоасидаги дебютини 7-август куни ПСВ билан ўйинда ўтказган ва ўйинда „Херенвен“ 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Икки ҳафта ўтгач, 21-август куни у НАC дарвозасига иккита гол урган. 2010-2011- йилги мавсум якунига кўра, Дўст 32 ўйинда 13 та гол урган. 2011-2012-йилги мавсумда у АДО Ден Хаагга қарши ўйинда хет-трик қайд этган ва 10-декабр куни „Эхcелсиор“га қарши ўйинда жамоасининг барча бешта голини урган. Мавсум якунида Дост 32 та гол билан Премер-дивизионнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритган

„Волфсбург“ жамоасида

2012-йилнинг 1-июнида Дост Германиянинг „Волфсбург“ клубига ўтаётгани маълум бўлди. Ҳужумчи 5 йиллик шартнома имзолаган[4].

„Утрехт“ жамоасида

2022-йилнинг ёзида у Голландиянинг „Утрехт“ клубига ўтиб, клуб билан бир мавсумлик шартнома имзолаган[5].

Ютуқлари

„Волфсбург“
  • Германия кубоги соҳиби: 2014-2015
  • Германия Суперкубоги соҳиби: 2015-йил
„Спорт“
  • Португалия кубоги ғолиби: 2018-2019
  • Португалия Лига кубоги (2): 2017-2018, 2018-2019
„Брюгге“
  • Белгия чемпиони: 2020-2021
  • Белгия Суперкубоги соҳиби: 2021-йил

Шахсий ютуқлари

  • Голландия олий дивизионидаги энг яхши тўпурар: 2011-2012
  • Португалия чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2016-2017

Ишлаш статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубог Европа кубоги Бошқа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Эммен 2007-2008 23 6 1 0 — — 24 6
Жами 23 6 1 0 — — 24 6
Хераклес 2008-2009 27 3 1 0 — — 28 3
2009-2010 34 14 3 1 — 2 1 39 16
Жами 61 17 4 1 — 2 1 67 19
Херенвен 2010-2011 32 13 2 1 — — 34 14
2011-2012 34 32 5 6 — — 39 38
Жами 66 45 7 7 — — 73 52
Волфсбург 2012-2013 28 8 5 4 — — 33 12
2013-2014 13 4 2 1 — — 15 5
2014-2015 21 16 6 2 9 2 — 36 20
2015-2016 22 8 2 1 6 1 1 0 31 10
2016-2017 1 0 1 1 — — 2 1
Жами 85 36 16 9 15 3 1 0 117 48
Спортинг

(Лиссабон)
2016-2017 31 34 4 1 6 1 — 41 36
2017-2018 30 27 8 3 11 4 — 49 34
2018-2019 22 15 9 7 4 1 — 35 23
2019-2020 1 0 0 0 0 0 1 0 2 0
Жами 84 76 21 11 21 6 1 0 127 93
Айнтрахт

(Франкфурт)
2019-2020 24 8 2 2 4 0 — 30 10
2020-2021 12 4 1 1 — — 13 5
Жами 36 12 3 3 4 0 — 43 15
Брюгге 2020-2021 19 9 1 1 2 0 — 22 10
2021-2022 26 12 5 2 3 0 1 0 35 14
Жами 45 21 6 3 5 0 1 0 57 24
Утрехт 2022-2023 0 0 0 0 — — 0 0
Жами 0 0 0 0 — — 0 0
Жами 400 213 58 34 45 9 5 1 508 257

Манбалар

  1. ↑ „Дост стопт алс интернатионал.“ (нл). ви.нл. Қаралди: 2018-йил 17-апрел.
  2. ↑ „Воэтбал Интернатионал — Бас Дост“. 2009-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-феврал.
  3. ↑ „АД Эредивисиэ — Бас Дост наар сc Ҳеэренвеэн“. 2010-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-феврал.
  4. ↑ „ВфЛ Wолфсбург верпфличтет ниэдерлäндисчен Стüрмер бис 2017“. 2014-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 1-июн.
  5. ↑ „Стооткрачт эн эрваринг: Бас Дост верстеркт ФC Утречт.“ (нл). фcутречт.нл. Қаралди: 2022-йил 3-июл.