Baxt (shahar)
Бахт (1964-йилгача Великоалсксеэвская) — Сирдарё вилоятининг шимолий-шарққисмида жойлашган шаҳар (1980 йилдан). Вилоятнинг шимолий-шарқида жойлашган. Аҳолиси 27 минг киши (2019). Тошкент — Ховос темир йўл ҳамда Катта Ўзбекистон тракти (Тошкент — Термиз автомобил йўли) ёқасида. Тошкентдан 95 км жанубий-ғарбда. Бахт шахрида пахта тозалаш, нон заводлари, қандолатчилик, яхна ичимликлар сехлари, ишлаб чиқариш тижорат фирмаси, 4 умумий таълим мактаби, кечки таълим мактаби, болалар ва ўсмирлар маркази, ўқувчилар ижодий уйи, марказий касалхона, амбулатория, маданият уйи, 2 кутубхона бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |