Bayhaqiy Abulfazl Muhammad ibn Husayn al-Kotib
Байҳақий Абулфазл Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Котиб (995—1077) – тарихчи олим. Нишопур мадрасаларида таҳсил кўрган. Маҳмуд Ғазнавий саройида котиб (1021). „Зийнат ул-куттоб“ („Котиблар зийнати“) ва 30 жилдли „Тарихи оли Маҳмуд“ („Маҳмуд хонадони тарихи“) номли асарлар ёзган. „Тарихи оли Маҳмуд“ асарининг Маҳмуд Ғазнавий ўғли Масъуд ҳукмронлиги (1030—41) га оид қисмигина сақланиб қолган бўлиб, у „Тарихи Масъудий“ ва „Тарихи Байҳақий“ номи билан ҳам машҳур. Бу асар Тошкентда сўз боши ва изоҳлар билан рус тилида нашр қилинган (1962).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |