Родгер Бекон статуэткаси

БЕКОН (Васон) Роджер (тахминан 1214, Илчестер—1292, Оксфорд) — ўрта аср инглиз файласуфи, табиацҳуноси. Христиан ақидаларининг ҳаётдан ажралганлигини танқид қилиб, табиатни ўрганишга, оптика, механика ("амалий геометрия"), астрономияни таҳлил қилишга чақирди. Илоҳиётни дунёвий фанлардан ажратиш тарафдори бўдди. Тажриба, эксперимент ва математикани барча фанлар биносининг пойдевор тоши деб ҳисоблади. Тажрибага ва математикага асосланган билиш услубини схоластикдедуктив услубга қарши қўйди. У математикага, тажриба — илмий эксперимент ва ички мистик "руҳланиш" га катта аҳамият берди. Б. бир неча илмий башоратлар (телескоп, учадиган аппарат лар) ҳақида тахмин қилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил