Benin
Бенин Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ ду Бéнин ) (1975-йилгача Дагомея номи билан аталган) – Ғарбий Африкадаги давлат. Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғи соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 6 вилоятга бўлинади. Майдони - 112,6 минг км2. Аҳолиси - 9,598,787 киши (2012). Пойтахти Порто-Ново шаҳри. (президент ва ҳукумат қароргоҳи Котону шаҳрида).
Бенин Республикаси Рéпублиқуэ ду Бéнин
| |
|---|---|
|
Шиор: Фратернитé, Жустиcе, Траваил (Франсузча: Феллоwшип, Жустиcе, Лабоур) | |
|
Мадҳия: Л'Аубе Ноувелле (Тҳе Даwн оф а Неw Дай) | |
|
| |
| Пойтахт | Порто-Ново |
| Расмий тил(лар) | Франсуз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Яйи Бони | |
| Мустақиллик (Франсиядан) | |
• Сана |
1-август 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
112,622 км2 (101-ўрин) |
| Аҳоли | |
• 2012-йилги рўйхат |
9,598,787 (93-ўрин) |
| • Зичлик | 78/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2011-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$14.683 мил. (140-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,481 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХОФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | БН |
| Телефон префикси | 229 |
| Интернет домени | .бж |
|
| |
Давлат тузуми


Бенин – республика. Амалдаги конституция 1990-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент, у 5 йил муддатга сайланади, яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият – бир палатали парламент – Миллат мажлиси. Ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади[1].
Табиати
Бенин қирғоқлари кам парчаланган. Соҳил бўйида денгиздан ажралиб ҳосил бўлган бир қанча саёз кўллар бор. Бенин майдонининг кўп қисми—500 м баландлнккача бўлган плато. Энг баланд жойи—635 м (шимоли-ғарбдаги Атакора тизмасида). Жан.да кенглиги 50–100 км бўлган соқил бўйи паеттекислиги бор. Маъдан бойликлари яхши ўрганилмаган. Нефт, темир рудаси. олтин, олмос конлари бор. Иқлими – экваториал иқлим. Январда ўртача ҳарорат 24 °C, июлда 30 °C. Йилига 1000–2000 мм ёгин ёғади. Асосий дарёси – Веме, қуйи оқими кема қатновига яроқли. Қизғиш латерит тупроқлар кўп. Ўсимликлари асосан баланд бўили ўтлар ўсадиган саванналардан, соҳнл бўйи доимий яшил сернам тропик ўрмонлардан иборат бўлиб, у мамлакат ҳудудииинг 20% ни эгаллайди. Саванналарда каркидон, қоплон, сиртлон ва бошқаларлар бор.
Аҳолиси

Бенинда асосан фон, махе, ажа, иви, аизо, филопи. фулбе, со.мба, бариба каби этник гуруҳдаги халқиар яшаГ1ди. Асосий этник гуруҳ фон ёки даё меянлар бўлиб, улар барча аҳолининг 25% ни ташкил қилади ва мамлакат жанубий да яшайди. Шаҳарларда европаликлар (асосан, франсузлар), сурияликлар, ливанликлар ва бошқаларлар учрайди. Расмий тили – франсуз тили. Аҳолининг 70% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади; 15% христианлар, 13% мусулмонлар. Энг катта шаҳарлари – Котону, Порто-Ново, Абомей[2].
Тарихи
Дагомея қироллиги ХВИИ асрдан ХИХ аср бошларигача Шимолий Бенинда ҳукм сурди ва европаликлар билан қул савдоси туфайли катта даромад олиб турди. 1851-йилда франсузлар қироллик билан савдо шартномаси туздилар ва астасекин Дагомея устидан назорат ўрнатдилар. 1890—93 йилларда Франсия бу ҳудудни босиб олди. 1904-йилда Дагомея Франсия Ғарбий Африкаси таркибига киритилди. Мамлакат аҳолисининг мустамлакачиларга қарши доимий кураши натижасида у 1958-йилда Франсия Ҳамжамияти таркибида мухториятга эга бўлди. 1960-йилда тўлиқ мустақилликка эришди ва Дагомея Республикаси деб номланди.
Мамлакатда этник гуруҳларнинг кўплиги ҳаддан ташқари сиёсий беқарорликка олиб келди, натижада фуқаро ва ҳарбий ҳокимиятлар тез-тез алмашиниб турди. 1970-йилдаги сайлов натижасида мамлакат шимолий ва жанубий вакилларидан иборат президентлик кенгаши сайланди. Бироқ, 1972-йилдаги ҳарбий тўнтариш натижасида инқилобий ҳарбий кенгаш тузилди. Бу кенгаш марксизмленинизм мафкурасига амал қилиб, социалистик йўлдан боришини эълон қилди. 1975-йилда мамлакат Бенин Халқ Республикаси деб атала бошлади. 1977-йилги конституциясига биноан 1979-йилда Инқилобий ҳарбий кенгаш тарқатиб юборилди ва сайлов ўтказилди. Мамлакат 1990-йилдан бошлаб Бенин Республикаси деб аталадиган бўлди. 1996-йилда кўп партиялилик асосида президент сайланди. Бенин 1960-йилдан – БМТ аъзоси. 1992-йил 14-январда Республикасининг суверенитетини тан олган. Миллий байрами 1-август – Мустақиллик эълон қилинган кун (1960)[3].
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
"Бениннинг уйғониши" партияси (1990), Демократия ва тараққист учун миллий иттифоқ партияси, „Умумий ишимиз“ партияси, Демократик янгиланиш партияси (1990), Социалдемократик партия. Демократия ва миллий бирдамлик учун иттифоқ партияси, Янгиланиш ва ривожланиш учун ҳаракат жабҳаси партияси (1990). Касаба уюшмалари: Бенин меҳнаткашлари касаба уюшмалари миллий бирлашмаси, Мустақил касаба уюшмалари маркази.
Хўжалиги
Бенин – аграр мамлакат. Қишлоқ хўжалигида пахта етиштиришга ихтисослашган (йилига 70 минг т). Палма ёш, тамаки, маккажўхори, шоли, тариқ, ямс, ер ёнгоқ, дуккаклилар, банан, манго етиштирилади. Яйлов чорвачилиги яхши ривожланган: қорамол, қўй ва эчки ҳамда парранда боқилади. Балиқ овланади. Ўрмонларида қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.
Саноати
Саноати заиф. унинг ялпи миллий маҳсулотдаги улуши 9% га ҳам етмайди. Мамлакатда асосан қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналар бор. Побе, Котону ва бошқа шаҳарларда палма ёғи заводлари, Порто-Ново ва Котону яқинида совун заводлари, шунингдек турли жойларда пахта тозалаш заводлари, тўқимачилик фабрикалари, чет элларда тайёрланган деталлардан автомобил йиғиш корхоналари, семент ва электр лампа заводлари, бинокорлик материаллари корхонаси бор. 45 млн. кВц электр энергияси ишлаб чиқаради. Ҳунармандчилик ривож топган. Асосий саноат марказлари – Котону, Порто-Ново, Параку.
Транспорти
Темир йўллар (узунлиги 578 км), автомобил йўллари (узунлиги 8,4 минг км), жумладан қаггиқ қопламали йўллар мавжуд. Котонуда денгиз порти ва халқаро аэропорт бор. Бениндан четга пахта, палма ёғи, тамаки чиқарилади. Четдан турли машина ва асбобускуналар, кенг истеъмол моллари, озиқ-овқат, тўқимачилик ва нефт маҳсулотлари келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Франсия, АҚШ, Германия. Пул бирлиги – Африка франки.
Маорифи
1972-йил Бенинда мажбурий бепул бошланғич таълим жорий этилди. Олий таълимни Котону университети (1970-йил ташкил этилган) ва чет элларда оладилар. Бир қанча илмий тадқиқот институтлари, Порто-Новода Миллий кутубхона, Котонуда университет кутубхонаси ва музей, Абомейда тарихий музей бор.
Матбуоти
Радиоэшиттириши, телекўрсатуви. „БенинПресс энформасон“ – Бенин пресс агентлигининг ҳафталик бюллетени, „Журнал офисел де ла Репюблик дю Бенин“ журнал, „Круа дю Бенин“, „Газет дю Голф“, „Насон“ („Миллат“), „Траваер“ („Меҳнаткаш“) газеталари нашр этилади. Бенинпресс ҳукумат ахборот агентлиги (1973-йилдан), Бенин радиоэшиттириш ва цлекўрсатув ҳукумат бошқармаси (1975-йилдан) мавжуд.
Адабиёти

Бенинда яшовчи халқлар бой ва рангбаранг огзаки ижод намуналарини яратганлар. Фон халқларининг оғзаки ижодиёти бирмунча яхши ўрганилган. Унда эртаклар, мақол ва маталлар биланн бир қаторда Бенин давлати тарихини акс эттирувчи афсоналар катта ўрин олади. Замонавий адабиёт франсуз тилида ХХ аср 30-йилларида шаклланди. П. Хазуменинг „Догисими“ тарихий романи (1937, Франсия академиясининг мукофоти), М. Кенумнинг „Мамлакатдаги вазият“ (1938), „Уч африка афсонаси“ ва бошқа асарлари яратилди. Миллиёзодлик ҳаракати йилларида А. Тевоёжрнинг „Даргазаб Африка“ (1958), О. БелиКенумнинг „Абадий тузоқ“ (1960), П. Жоакиннинг „Негр ҳикоя қилади“ (1954) тўплами ва бошқа асарлар яратилди. Мустақилликка эришилгандан сўнгги даврда шеърият етакчи ўрин одди. П. Жоакин, Р. Хазуме („Африка гуллари“ шеърий тўплами, 1966) шуҳрат қозонди. Р. Догбенинг „Моно сувлари“ (1963), „Маҳкумлар қирғоғи“ (1964) асарларида ватанпарварлик, инсонийлик, урушга нафрат гоялари каламга олинган. Драматургия ривожлана бошлади. Ж. Плийнинг „КондоАкула“ тарихий драмаси (1966) франсуз мустамлакачиларига қарши курашга бағишлапган. Ижтимоий иллатлар (порахўрлик, тўрачилик)ни фош этувчи „Шахсий котиба“ комедияси (1973)да Ғарбий Африка драматургияси учун янги „ишлаб чиқариш“ можароси тасвирланган. Ахлоқийдиний масалаларига оид „Бахтнинг қўлга киритилиши“ эссеси (1982), „Ошиқ шимпанзе“ ҳикоялар тўплами (1977) ҳам унинг қаламига мансуб. 1980-йилда Бенин шеърияти анталогияси нашр этилди.
Меъморлиги, тасвирий санъати, театри
Бениндаги турар жойлар тўғри бурчакли ёки доира шаклида гуваладан қурилган, томи похол ёки хашак билан бўғотли қилиб ёпилган. Сарой ва ибодатхоналар ҳам шу тарзда[4], аммо каттароқ қилиб қурилган. Қишлоқ ва шаҳарчалардаги иморатлар тартибсиз жойлашган. Кейинги ўн йилликларда Бенин пойтахти – Порто-Новода янги кўкаламзор шоҳ кўчалар барпо этилди, айрим жамоат бинолари, 1 ва 2 қаватли турар жойлар қурилди. Уларни қуришда анъанавий меъморий шакллардан, нақшлар ва ёғоч ҳайкаллардан фойдаланилган. Бой ва ўзига хос бадиий ҳунармандчилик қадимдан юксак даражада бўлган: кулолчилик, қуювчилик, ёғоч ўймакорлиги, фил суягидан турли буюмлар ясаш, каштачилик, матога нақш ва гул солиш санъати азалдан ривожланган. Мум моделларга бронза ва кумушдан одамлар ҳамда жониворларнинг тасвирлари, ов манзаралариўи тушириш расм бўлган. Бенин театр санъатига линий урфодатлар ва расмрусумлар, имоишоралар (паитомималар) ва шаҳри к. асос бўлган. ХХ асрда сшларнинг тўгараклари песаларни сақналаштира бошлади. Драма ва опера театрлари ташкил этилди[5].
Ҳудудий бўлиниши
Манбалар
- ↑ Бенин ранкс 15тҳ оут оф 53 Африcан cоунтриэс ин латест ассессмент оф Африcан Говернанcе(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-11 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-11 санасида архивланган) Медиа релеасе ат Мо Ибраҳим Фоундатион
- ↑ Бамако Инитиативе ревитализес примарй ҳеалтҳ cаре ин Бенин
- ↑ Имплементатион оф тҳе Бамако Инитиативе: стратегиэс ин Бенин анд Гуинеа
- ↑ Литература Бенина, 2011-08-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-12
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |