Безак — 1) нарса, буюмларга ишланган нақш, гул, пардоз; амалий санъат ва меъморликда кенг ишлатилади. Ўсимликсимон (ислимий) ва ҳандасий (гириҳ) нақшлар безатилаётган юза (буюм сирти)да бўяма, чизма, ўйма, босма, қадама ва бошқа усулларда, меъморликда шунингдек ғишт ва бошқаларни турлича териб ҳосил қилинади; 2) зийнат берувчи буюм. Заргарликда тақинчоқлар, мискарликда сувдон, коса, пиёла; зардўзлик ёки каштадўзликда чойхалта, ойнахалта, дорпеч, кирпеч, қозиқдунги ва бошқалар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил