Бибихоним мадрасаси – Амир Темурнинг катта хотини Бибихоним (Сароймулк хоним) "ўз онаси шарафи"га (Клавихо) ХИВ аср охирида Самарқандда қурдирган Мадраса. Сайёҳ, олим А. Вамбери таъкидлашича, бу мадрасада 1000 га яқин талаба ўқиган.

Мадраса
Бибихоним мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Самарқанд вилояти
Шаҳар Самарқанд
Мактаб йўналиши сунний
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Бибихоним
Бинокорлик санаси ХИВ аср охири
Ҳолати Сақланиб қолмаган

Бибихоним мадрасаси Бибихоним жоме масжидининг кириш пештоғи қаршисида жойлашган. Лекин жоме масжидидан олдин қурилган. Сарой тарихчиси Ғиёсиддин Алининг "Амир Темур 1399-йил 10-майда мадрасада тўхтаб ўтганлиги" ҳақидаги маълумоти шундан далолат беради. Тарихнавис Фасиҳ Ҳавофий (1375— 1442) таъкидлашича, Амир Темур жоме масжиди қурилишини келиб кўраркан, меъморий мажмуада мутаносиблик бузилганлиги—Мадраса пештоғи ва айвони жоме масжидга нисбатан баландроқ ва қияроқ бўлиб қолганлиги учун дарғазаб бўлади ва меъморлар (Хожа Маҳмуд Довуд ва Муҳаммад Жалд)ни жазолади. Археологик қазишлар ҳам шу номутаносибликни тасдиқлайди. Бино пештоғи қанчалик маҳобатли бўлмасин, унинг қаршисидаги бинога монанд эмаслиги кўзга ташланиб қолган. Меъморий услуб талабига кўра, номақбул тушган Мадраса пештоғи бузиб ташлашга маҳкум бўлди. Шунинг учун ҳам кейинги аерларда Мадраса қолдиқлари бузиб ташланди.

Бибихоним мадрасаси ёнида унга "қўш" услубда Туман ого хонақоҳи қурилган. Тарихий манбалар бу хонақоҳ ҳам 1399 йилдан олдин бунёд этилганлиги ҳақида маълумот беради. Чортокли кенг хонақоҳ, тепаси баланд гумбаз билан боғланган. Деворларига манзара нақшин гуллар, серҳашам безаклар ишланган. 4 тарафидаги кенг деразалар—тобадонлар ва эшиклар орқали хонақоҳ жуда яхши ёритилган. Остидаги тагхона—сардоба эса кичикроқ бўлиб, деворлари йирик кулранг тоштахталар билан безатилган. Тагхонада бир неча тош тобутлар сақланган. 1875-йил зилзиласи натижасида тагхона гумбазчаси ўпирилиб, пастда тоштобутлар борлиги маълум бўлди. Шу вақгдан бошлаб аҳоли орасида бу тобутлардан бири Бибихонимга тегишли деган овоза таркалди. 1941-йилда ўтказилган археологик тадқиқотлар гўё бу ривоятни тасдиклагандек бўлди. Шу сабабли яқингача ушбу хонақоҳ Бибихоним мақбараси деб юритилган.

Қабрларнинг очилиши

1927-йилда Бибихоним мақбарасидаги Сарай Мулк хоним сағанаси нома’лум шахслар томонидан талон-торож қилиш мақсадида очилган. Тахминларга кўра, шу пайтда маликанинг узуги ўғирлаб кетилган. Дафн жойини текширган Халқ маорифи халқ комиссарлиги ҳамда Қадимий ёдгорликлар ва сан’атни муҳофаза қилиш қўмитаси (Узкомстарис) вакилларидан иборат комиссия нафақат қабр бузилганини қайд этди, балки қимматли илмий ма’лумотларни ҳам аниқлади. Хусусан, жасад қолдиқларининг, жумладан мушак тўқималари ва терининг айрим қисмларининг нисбатан яхши сақлангани, кийим қолдиқлари ҳамда балзамлаш (мумиёлаш) аломатлари мавжудлиги қайд этилди. 1941-йил 21-июнда сағана яна бир бор очилди. Шундан сўнг Сарай Мулк хонимнинг жасад қолдиқлари кейинги илмий тадқиқотлар ва сақлаш мақсадида Тошкентдаги музейга олиб кетилди. 1947-йилда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг қарорига мувофиқ, ушбу қолдиқлар Самарқанддаги Ўзбек халқи маданияти Республика музейига топширилди ва ўша йилнинг июн ойида музейга келтирилди. Кейинчалик Ўзбекистон ССР ҳукумати музейга Сарай Мулк хонимнинг жасад қолдиқларини ўзининг тарихий дафн жойига қайтаришни топширди. Бу қарор 1950-йил 10-июнда ижро этилиб, қолдиқлар яна ўз сағанасига қайта дафн қилинди.[1]

Бибихоним мақбараси (қабрлар)

Туман оғо хонақоҳи Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан 1996-йилда таъмир этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Зоҳи дов П., Темур даврининг меъморий қаҳкашони. Т., 1996.

Пўлат Зоҳидов.



  1. ↑ Рубен НАЗАРЬЯН. «А мумию женщины вернуть в саркофаг…» // Восток Свыше № 4 (32). Октябрь-декабрь 2013 г. С.25-28