Bidhya Devi Bhandari
Бидҳя Деви Бҳандари (1961-йил 19-июнда туғилган) — иккинчи ва амалдаги Непал президенти. У Непалда ҳокимият тепасига келган илк аёл президент бўлиб, 2015-йил 29-октябр куни сайланди. Непал Коммунистик партиясининг аъзоси.
| Мансабда | |
| 29-октабр 2015дан бери | |
| Ёрдамчи(лар) | Кҳадга Прасад Шарма Оли |
|---|---|
| Аввалги президент | Рам Баран Ядав |
|
Таваллуди |
1961-йил 19-июн Мане Бҳангжанг, Непал |
| Сиёсий партия | Коммунист |
| Турмуш ўртоғи | Мадан Бҳандари (1982-1993) |
У мамлакатда президентлик лавозимини эгаллаган биринчи аёл[1][2]. Бидя Деви Бҳандари Непал Коммунистик партияси (бирлашган марксист-ленинчи) раис ўринбосари бўлиб ишлаган ва президентликка сайланишидан олдин Бутун Непал аёллари уюшмасининг раиси эди[3][4][5]. Бҳандари аввал 2009-йилдан 2011-йилгача Мудофаа вазири лавозимини ҳам эгаллаган биринчи аёл бўлади[6][7][8]. Шунингдек, у 1997-йилда Атроф-муҳит ва аҳоли пункти вазири бўлиб ишлаган ва Непалда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол тарғиботчилардан бири эди[9]. 2017-йил июн ойида Швейцариянинг Гланд шаҳридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг штаб-квартирасига ташриф буюрди ва бош директор Ингер Андерсен билан табиатни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди[10]. 2016-йилда Форбес уни дунёнинг 100 та энг кучли аёллари рўйхатида 52-ўринга қўйди.
Болалиги
Бҳандари 1961-йил 19-июнда Мане Бҳанжянгда (Бхожпур) Рам Баҳадур Пандей ва Митҳила Пандей оиласида туғилган[11]. У мактаб таълимини Бхожпурда тамомлаган ва олий маълумотни Морангнинг Биратнагар шаҳрида давом эттирган. Унинг сиёсий фаолиятини сиёсий қарашлари бўлган талабалар уюшмасидан бошлади. У 1980-йилда Непал Коммунистик партиясига (марксистик-ленинчи) қўшилди[12].
Шахсий ҳаёти
Бидя Деви Бҳандари 1961-йил 19-июнда Непалнинг Манебханжянг шаҳрида туғилган. Бҳандари 1993-йилда Читвандаги Дасдхунга яқинида автоҳалокат сабабли вафот этган машҳур Непал коммунистик етакчиси Мадан Бҳандари билан турмуш қурган эди. Эр-хотиннинг Уша Киран Бҳандари ва Ниша Кусум Бҳандари исмли икки қизи бор эди. У шунингдек, Непал Конгресси раҳбари Гянендра Баҳодур Карки билан ҳам қариндошдир[13].
Бҳандари ёшлигиданоқ сиёсатда фаол бўлган. CПН (УМЛ) томонидан тақдим этилган тафсилотларга кўра, Бҳандари 1978-йилда Бхожпурдан CПН Ёшлар Лигаси (МЛ) фаоли сифатида сиёсатга қўшилган[14]. У 1979-йилдан 1987-йилгача АННФСУ Шарқий минтақа қўмитасида масъул бўлиб ишлайди. Бироқ, унинг фаол сиёсий саёҳати 1980-йилда CПН (МЛ)дан партияаъзолигини қабул қилганидан сўнг бошланган. Мактабда ўқишни тугатгандан сўнг, Бҳандари Маҳендра Моранг Адарша кампусига ўқишга кирди ва у ерда талабалар касаба уюшмаси ғазначиси этиб сайланди. Шунингдек, у 1993-йилдан 1997-йилгача CПН (УМЛ) марказий қо'митаси аъзоси этиб сайлангунга қадар ГЕФОНТ аёллар қанотининг раиси сифатида муҳим рол ўйнади.
Манбалар
- ↑ „Непал гец фирст wоман Пресидент“ (2015-йил 28-октябр). Қаралди: 2015-йил 28-октябр.
- ↑ „Бидя Деви Бҳандари элеcтед фирст wоман Пресидент оф Непал“. Кантипур Неwс. Қаралди: 2015-йил 28-октябр.
- ↑ „Wҳо ис Бидя Деви Бҳандари?“. Ҳималаян. Неwс (2015-йил 28-октябр). Қаралди: 2015-йил 28-октябр.
- ↑ „Бидя Деви Бҳандари“. Форбес. Қаралди: 2016-йил 10-июн.
- ↑ „Тҳе Ҳималаян Тимес: Оли элеcтед УМЛ чаирман михед ресулц ин отҳер посц – Детаил Неwс: Непал Неwс Портал“. Тҳе Ҳималаян Тимес (2014-йил 15-июл). 2014-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-июл.
- ↑ „Непали Тимес | Тҳе Бриэф " Блог Арчиве " Энемиэс wитҳин“. непалитимес.cом. Қаралди: 2014-йил 22-март.
- ↑ „Wомен оф Непал“. wwж.орг.нп. 2014-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-март.
- ↑ „Релатед Неwс | Бидя Бҳандари“. экантипур.cом. 2014-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-март.
- ↑ „Wҳо ис Бидя Деви Бҳандари? Wҳат аре тҳе 10 тҳингс ёу неэд то кноw абоут ҳер?“.
- ↑ „Пресидент оф Непал висиц ИУCН то стренгтҳен футуре cоллаборатион“ (2017-йил 16-июн). Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
- ↑ „Непал гец фирст фемале ҳеад оф стате“. Сетопати. 2015-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-октябр.
- ↑ „Wҳо ис Бидя Деви Бҳандари? Wҳат аре тҳе 10 тҳингс ёу неэд то кноw абоут ҳер?“. Қаралди: 2017-йил 1-апрел.
- ↑ „Фирст фемале пресидент оф Непал-Биограпҳй оф Бидҳя Бҳандари“ (2015-йил 26-октябр).
- ↑ „Wҳо ис Бидя Деви Бҳандари? Wҳат аре тҳе 10 тҳингс ёу неэд то кноw абоут ҳер?“. Индиатодай.ин. Қаралди: 2015-йил 28-октябр.
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |