Binkat
Бинкат – Шош (Чоч) тарихий вилоятининг марказий шаҳри (9 – ХИИ асрлар). Ҳаробаси ҳозирги Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги бинолар остида сақланган.
| Шаҳар | |||||
|
БИнкат | |||||
|
| |||||
|
' |
|||||
| 6-8 км | |||||
|
- Бутун |
| ||||
|
Вақт минтақаси |
УТC | ||||
Этимологияси
Бинкат топоними, бошқа манбаларда Бинкент, Бинкет, Бинокат вариантларида учрайди[1]. Бинкат – (узоқдан кўриниб турувчи ёки қуйи шаҳар) маъноларини билдиради.
Тузилиши
Х аср тарихий маълумотларига кўра, Б.нинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам 1 фарсахдан бўлиб, кўҳандиз (арк), шаҳристон (мадина), ички (рабоди дохил) ва ташқи (рабоди хориж) рабодлардан ташкил топган. Аркнинг мудофаа девори, 2 дарвозаси бўлиб, улардан бири шаҳристонга, иккинчиси ички рабодга олиб чиққан. Аркда ўрда, зиндон ва жоме масжиди жойлашган. Шаҳристоннинг ҳам алоҳида девори ва 3 дарвозаси бўлган. Бу ерда ҳунармандлар устахоналари ва савдо дўконлари жойлашган. Ички рабоднинг айрим маълумотларга кўра 8 та, яна бошқа маълумотларга қараганда, 10 та дарвозаси бўлиб, унда асосан бозорлар жойлашган. Ташқи рабодда 7 та дарвоза бўлиб, пахса, гувала ва хом ғиштдан қурилган уй-жойлар жойлашган. Б. ободонлиги ва баҳаволиги билан шарқда шуҳрат қозонган. Шаҳардан кўплаб сув тармоқлари ўтган, кўчаларига тош ётқизилган. Ташқи рабодда боғ ва токзорлар кўп бўлган.
Бошқарув тизими
ИХ-Х асрларга оид араб ёзма манбаларида унинг яна бир номи – Бинкат тарзида тилга олинган. Уни раис бошқарган, раисни ҳоким (вилоят ҳукмдори) маҳаллий зодагонлар кўпинча, мусулмон руҳонийлар вакиллари орасидан тайинланган. Шаҳарда давлат девонларининг, яъни давлат ҳарбий-фуқаролик маҳкамаларининг шаҳар идоралари бўлган, уларнинг деярли ҳаммаси маҳаллий бошқарувга бўйсунар эди. Раис ҳузуридаги шаҳар бошқаруви лавозимларига зодагонлар - деҳқонлар ва руҳонийлар орасидан танлаб олинарди. Даъвогарлар форс ва араб тилларини билишлари, ўқимишли ҳамда турли фанлардан хабардор бўлишлари лозим эди. Бундай шахслар табақаси Мовароуннаҳрда арабча „аҳл ал-қалам“ ва форсча „дабирлар“ (котиблар) деб аталарди.
Маданияти
Манбаларда кўрсатилишича; шаҳар кўкаламзор ва Мовароуннаҳрда энг тоза шаҳарлар сафида бўлган. Шаҳар маъмурияти Сомонийлар давлати таркибида кўплаб тангаларни зарб қилган. Кумуш ва мис тангалар ҳошиясида зарб этилган жойи – Шош, Мадинат аш-Шош ва Бинкат деб, кўрсатилган.
Бинкат бозорларининг катта қисми ички рабодда жойлашган, бу рабод ҳам девор билан ўралган. Унда баъзи маълумотларга кўра – ўнта дарвоза бўлган. Ҳамдон, Оҳанин, Мир, Фарқон, Кад, Карманж, Кўйи Саҳл, Рашидижак, Кўйи Хоқон, Кашки Деҳқон. Ташқи рабодда араб географлари 7 та дарвоза: Фаргад, Хашкат, Сандижак, Оҳанин, Бакридижак, Сакрак ва Саграбод (Бафарёд) номини келтирадилар.
Машҳур шахслари
Х асрда Шошдаги таниқли ислом тарғиботчиларидан яна бири, Сайрамда вафот этган – Хо’жа Абдулла Азиз Аламбардор.
Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шоший – ислом оламидаги энг таниқли уламолардан бири.
Абу Муҳаммад ал-Матроний – мумтоз шоирлардан бири.
Ўрганилиши
Б. Тошкент археология экспедицияси(В. А. Булатова, Л. Л. Ртвеладзе, Д. П. Вархотова, М. И. Филанович) томонидан ўрганилган; шаҳарнинг тахминан планс-схемаси ишлаб чиқилган. Тадқиқ этилган маданий қатламлар асосида шаҳар чегараси белгиланаяпти. Шаҳристон ва арк тахминан ҳозирги Зарқайнар, Навоий кўчалари, Чорсу ва Эски Жўва майдонлари ҳамда шу ердаги бозор билан чегарадош Гулбозор тепалигини эгаллаган. Арк Регистон ва Жангоб (Жанггоҳ) ариқлари оралиғида жойлашган. Топилган турли уй-рўзғор буюмлари, айниқса нозик дид билан ишланган бежирим сирланган сопол идишлар Б. кулолларининг юксак маҳоратга эга бўлганликларини кўрсатади. Тарихий манбалар (Макдисий ва бошқаларнинг асарлари)да ҳам Б. кулолчилик маҳсулотларининг „тенги йўқ“лиги ҳақида қайд этилган. Шаҳристон ҳудудидан 11 – ХИИ асрларга оид бир неча кулолчилик хумдонларининг қолдиқлари топилди. Рабодлар ҳудудида кулолчилик, темирчилик, шишасозлик устахоналари ва ғишт хумдонлари бўлганлиги аниқланди. Б. Шош вилоятининг маданий, савдо ҳунармандчилик маркази бўлганлигини қадимда шаҳар атрофида жойлашган қишлоқлар ҳудудида олиб борилган археологик қазишлар ҳам тасдиқлади. Топилмалар ҳар бир қишлоқ аҳолиси алоҳида касб билан шуғулланганлигини кўрсатди. Б. 10 – ХИ асрлардан Тошкент номини олган.
Яна қаранг
Шош, Мадинат аш-Шош, Чоч, Тошкент.
Манбалар[2]
Адабиётлар
Лд..Мукминова Р. Г., Ўзбекистоннинг ўрта аср шаҳарлари тарихидан лавҳалар, Т., 1973; Буря ков Ю. Ф., Тошкент воҳасининг қадимий карвон йўллари, Т., 1978; Муҳаммаджонов А., Қадимги Тошкент, Т., 1988. Абдулаҳад Муҳаммаджанов.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Миразиз Миртожиев. [www.зиёуз.cом „"Тошкент" со'зининг ма'носи.“] (2016 й 11-апрел). Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.
- ↑ Д.А. Алимова, М.И.Филанович. "Тошкент тарихи". "Арт Флех", 2009 й — 208 бет-бет. ИСБН 978 - 9943 -301-08-5.