Блог (инглизча: wеб лог[1] – „веб-журнал“ сўзидан), бу веб-сайтнинг бир кўриниши бўлиб, ундаги мақолалар хронологик тарзда ёзилади. Аксарият блогларда маълум бир мавзуга тегишли янгилик ёки шарҳ чоп этилади; бошқалари эса шахсий онлайн кундалик сифатида хизмат кўрсатади.

Тарихи

Wашингтон Профиле маълумотларга кўра биринчи блог варақасига 1992-йили ТИМ БЕРЕНС-Ли томонидан янгиликлар нашр этган. 1996-йили блоглардан фойдаланиш кенг оммага ёйилди.

1999-йил август ойида Сан-Франсисколик ПЙРА ЛАБС компанияси Блоггер сайтини очди. У биринчи бепул блог хизмати эди. Кейинчалик Блоггер Гоогле компанияси томонидан сотиб олнди. 2004-йили Аппле компанияси ҳали расмий эълон қилинмаган янги таварлари ҳақида блоггерлар маълумотлар тарқатганлиги учун блоггерларни судга берди, аммо сутда ютқазиб қўйишди.

2006-йили суд блоггерлар ҳам журналистлар эга бўлган ҳуқуқларга эга деб қарор чиқарди.

Блог турлари

Муаллифлик турларига кўра.

  • Шахсий блог – бир киши томонидан юритилади. (қоидага кўра блог эгаси томонидан).
  • Тимсолий блог – малум бўлмаган ноаниқ шахс томонидан юритилади..
  • Жамоали ёки ижтимоий блог – блог эгаси аниқлаб берган малумотлар асосида бир гуруҳ шахслар томонидан юритилади.
  • Жамият блоги – бир ташкилот азолари томонидан юритилади.

Мултимедиа турларига кўра.

  • Матнли блог – матнлар асосида тузилган блог.
  • Суратли блог – суратлар асосида тузилган блог.
  • Мусиқий блог – мусиқалар асосида тузилган блог.
  • Видео блог – видео файллар асосида тузилган блог.

Техник асосларига кўра

  • Станд алоне блог – алоҳида хостинг ва движкали блог
  • Блог-платформа – блог хизмати кучи асосидаги блог(ЛивеЖоурнал, ЛивеИнтернет ва ҳоказо).
  • Моблог – мобил веб блог, контентли.

Манбалар

  1. ↑ Блоод, Ребеccа „Wеблогс: А Ҳисторй Анд Перспеcтиве“ (7-сентябр 2000-йил). 30-май 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентябр 2008-йил.

Ўқиш учун

Ҳаволалар