Bob
Боб | |
|---|---|
|
Ҳайфадаги Боб мақбараси | |
| Унвони | Саййид |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
Али Муҳаммад 20-октябр 1819-йил |
| Вафоти |
9-июл 1850-йил (30 ёшда) |
| Ўлим сабаби | ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган |
|
Боб Мақбараси (Бобийлик) 32°48′52″Н 34°59′14″Э / 32.81444°Н 34.98722°Э | |
| Дини | Бобийлик |
| Миллати | Форс |
| Турмуш ўртоқ(лар)и | Хадича Султон (1842–1850) |
| Фарзандлари | Аҳмад (1843–1843) |
| Ота-онаси |
Мирзо Муҳаммад Ризо (отаси) Фотима Бегим (онаси) |
| Касби | Савдогар |
Боб (тахаллуси; асл исми Сайид Али Муҳаммад) (1819. 20.10, Шероз — 1850, 9.7, Табриз) – бобийлик асосчиси, бобийлар қўзғолони раҳбари. Сайид Али Муҳаммад 1844-йилда ўзини Боб (араб тилидаги эшик, дарвоза сўзидан келиб чиққан бўлиб, „ҳақиқат ва адолат йўлига олиб борувчи эшик“ деган маънода талқин қилинган) деб атайди. Маҳдийнинг хоҳиш-иродаси, йўл-йўриқлари халққа „мен орқали боради“, деб эълон қилди. У халоскор – маҳдийнинг келиши яқинлашганлиги ғоясини тарғиб қилди. Боб 1847-йилда қамоққа олинди, у ерда „Баён“ (араб. – тушунтириш, ёритиб бериш, таърифлаш) асарини ёзди. „Баён“да бобийлар ҳаракатининг асослари ёритилган. Боб бобийлар қўзғолони вақтида Эрон шоҳи фармони билан қатл этилди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |