Boeing
Боэинг — ҳарбий транспорт ва йўловчи реактив самолётлар ишлаб чиқарадиган жаҳондаги энг йирик компания. Бошқарув штаби АҚШнинг Сиэтл шаҳрида жойлашган бўлиб, ширкатга 1916-йилда асос солинган. Бундан ташқари космик ҳамда электрон аппаратлар ва бошқа асбобускуналар ишлаб чиқаради, Пентагон учун ҳарбий авиатехникалар етказиб беради, АҚСҲ космик дастурининг бажарилишида ўз техникаси билан катнашади (унинг 40 сунъий йўлдоши коинотда ишлаб турибди; 2000). "Боинг"ни "Ферст нешнл сити бенк" ва Калифорния молия гуруҳлари назорат қилиб туради. Компаниянинг бир неча жойларда ишлаб чиқариш мажмуалари ва илмий тадқиқот лабораториялари бор. Корхоналарнда 147 минг ишчи ва хизматчи ишлайди (80-йиллар охири). 1996-йилда "Мак ДонеллДуглас" самолёцозлик фирмасини қўшиб олди. Йиллик савдо ҳажми 76 млрд. АҚСҲ доллари (фақат пассажир лайнерлар — жами 375 дона самолёт; 1997). Ҳозир жаҳон бўйича "Боинг"нинг 9 минг реактив самолётларидан фойдалайди. 1998-йилдан сўнгги моделдаги "Боинг 777" самолётларини ишлаб чиқаради. "Боинг" истиқболли компания бўлиб, кўп мамлакатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Жумладан Ўзбекистон ҳам унинг самолётларидан фойдаланади, Тошкент давлат авиация институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
|
| |
| Тури | ОАЖ |
|---|---|
| Тармоғи | Авиасозлик, авиакосмик саноат |
| Биржа листинги | НЙСЕ: БА |
| Қачон асос солинган | 1916 |
| Жойлашуви |
Иллинойс, Чикаго |
| Асосчи(лари) | Wиллиам Э. Боэинг |
| Маҳсулот(лар)и | Фуқаро ва ҳарбий самолётлар |
| Айланма даромади |
|
| Операцион фойдаси |
|
| Бойлиги |
|
| Капиталлаштириш |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони | 141 582 (1-январ 2022)[3] |
Галерея
-
Боэинг 707
-
Боэинг 717
-
Боэинг 727
-
Боэинг 737
-
Боэинг 747
-
Боэинг 757
-
Боэинг 767
-
Боэинг 777
-
Боэинг 787
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Глава Боэинг ушёл в отставку“. 2019-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „2021 ресулт“. Боэинг. 2022-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ "Эмплоймент Дата" (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-18 санасида архивланган). Боэинг
Адабиётлар
- Зоир Шамсиев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |