Bolasogʻun
Боласоғун – ўрта асрлардаги йирик шаҳар (7-ХИВ асрлар). Қадимги Еттисув вилоятининг маркази. Унинг харобалари Тўқмоқ шаҳрининг (Қирғизистон) жануби-ғарбида, 12 км масофа (Чу водийси) да жойлашган. Тарихда Гўбалиқ („Яхши шаҳар“), баъзан Кўзбалиқ, Қўз улуш, Хосун орду (Кучли Ўрда) деб ҳам аталган. Боласоғун 11-ХИИ аср 1-ярмигача қорахонийлар ХИИ аср 2-ярмидан қорахитойлар давлати пойтахти. ХИВ асрдаги ўзаро урушлар натижасида вайрон бўлган. Махмуд ибн Валининг „Баҳр ул-асрор“ асарида ёзилишича, Боласоғунда ХИИ аср да 40 та жоме ва 200 та кичик масжид, 20 та хонақоҳ бўлган. А. Н. Бернштам олиб борган археологик қазишлар натижасида шаҳар чеккасида 7-ВИИИ асрларга оид будда ибодатхонаси қолдиқлари топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |