Босфор (туркча İстанбул Боğазı, юн. Βόσπορος, Боспорос) — Қора денгиз билан Мармар денгизини туташтирган бўғоз; Европа билан Кичик Осиё яримороли ўртасида; узунлиги 30 км га яқин, эни ўртача 2 км. Қадимги даре водийси бўлиб, антропоген даврида денгиз суви босган. Босфор қирғоқлари баланд, тик ва манзарали. Чуқурлиги 33 м дан 80 м гача. Қулай табиий гаванлари кўп, энг яхшиси Европа соҳилидаги Халич (Олтин Мугуз) гавани; Осиё соҳилида Истанбул шаҳри жойлашган, унинг портидан Босфорни кесиб ўтувчи автомобил кўприги (узунлиги 2,8 км) қурилган. Босфорда 2 оқим бор: устки оқим нисбатан чучук (шўрлиги 18‰) бўлиб, Қора денгиздан Мармар денгизига оқади; остки оқим анча шўр (38‰), Мармар денгизидан Қора денгизга томон оқади.

Босфор бўғози
туркча: İстанбул Боğазı
Юқори АкваторияҚора денгиз, Мармар денгизи
ТақсимБосфор
Четки бурунБосфор
Қуйилишининг ўртача миқдориБосфор м
Кенглиги3,6 км
Узунлиги29,9 км
Чуқурлиги120 м

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил