Boshqirdlar
Бошқирдлар (бошқирдча: башҡорттар) (ўзларини башкорт деб атайдилар) – Россия Федерациясидаги туркий халқ. Бошқирдистоннинг асосий аҳолиси (864 минг). Россия Федерациясида жами 1,35 млн. (1992). Марказий Осиё республикаларида ҳам яшайдилар. Европеоид ирқига мансуб. Б.нинг аждодлари Урал тоғининг жанубий раёнларида қад. даврдан яшаб келган. ИВ асрда ҳуннларнинг катта бир қисми ҳозирги Бошқирдистоннинг жанубий раёнларига ўрнашиб, ерлик халқлар билан аралашиб кетган. 8— 10аларда Волга ва Урал дарёлари оралиғида яшаган бир қанча уруғқабилалар (бузан, тангаур, усерган ва бошқалар) ҳам кейинчалик Б. таркибига кирган. ИХ—ХВ асрлар мобайнида қипчоқлар, Волга булғорлари, мажорлар ва нўтйларттт бир қисми Бошқирдистон ерларига ўрнашиб, Б. билан аралашиб кетган. Б.нинг элат бўлиб шаклланиш жараёни ХВИ асрда тугайди. ХВИ—ХИХ асрларда Бошқирдистоннинг ғарбий раёнларига Волга бўйларидан Козон татарлари, мишарларнинг катта бир қисми ва қисман марилар, удмурдлар келиб ерлик Б. билан аралашиб, уларга сингиб кетган. Б. ўтмишда чорвачилик (йилқичилик, қўйчилик) ва деҳқончилик билан шуғулланган. Бошкирд тилида гаплашади. Б. ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қиладилар.[5]
| Бошқирдлар Башҡорттар | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| [[Файл: | ||||||||||||
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||
|
2 миллионга яқин | ||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||
| ||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||
|
Бошқирд тили Рус тили | ||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||
| Ислом | ||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||
| Татарлар |
Бошқирд – Бошқирдистон Республикасининг туб аҳолиси, туркийзабон халқларнинг бири ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги Россияда, оз қисми эса Марказий Осиё (Фаргона водийда Андижан вил. Қўргон-тепа тумани Дардоқ қишлогида яшайди. Қанди (қанли) истиқомат қилишадилар. Умумий аҳоли сони 2 миллионга яқин. Бошқирдларнинг тили Туркий тилининг қипчоқ бутоғига киради. Оз қисми Рус тили ва Татар тилларида ҳам гаплашадилар. Алифбоси Кириллицага асосланган. Бошқирдлар этник шаклланиши ВИИ—Х-асрлардаги ҳар турли туркий қабилаларининг (усерген, бойлар, сураш, мангг'овур, жаг'албайли, тама, бешвул, кедей, табин, минг, керей, қангли, арг'ин, в.б.) туртки бўлди. ХИ—ХИИИ-асрларда ҳозирги бошқирд эрида яшашган, Эдил ва Мадиёр қабилаларига қипчоқларнинг таъсири кучайиб, қадимги бошқирд этносининг қипчоқланишини тезлаштирди. Ботунинг ҳарбий юрушлари, бошқурт эрига Қипчоқ қабиласидан аҳолининг кўплаб кўчиб келиши, бошқирдларнинг қипчоқланишини ундан ҳам жадаллатди. Қипчоқ даври бошқирд халқининг шаклланишининг (ХВ—ХВИ-асрлар) бошланиши бўлиб ҳисобланади ХВИ-асрнинг ўртасида Бошқирдлар Россия империясининг таркибига кирди. Бошқирдлар ҳарбий ҳизматга, олтин кон жойларида ишлашди. Россия империясининг таркибига кирмасдан олдин, Бошқирдлар асосан кўчманчи мол чорвачилиги билан шуғулланиб, ов қилса, ХВИИ—ХИХ-асрларда деҳқончилик билан шуғулланиб, ўтроқликка кўчдилар. Тили ва маданияти, татарларга яқин бўлгани билан, миллий урф-одатлари қозоқларга ўхшашлиги кўп.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |