Botil
Ботил - Мукаллаф (шариат ҳукмларини бажариш керак бўлган киши) фе’лининг рукнига бирон хато етган бўлса, ушбу фе’л ботил бўлади. Масалан, тўнғизни ёки ўлимтикни сотиш каби.Чунки бу савдода савдонинг рукни, я’ни сотиладиган нарса шар’ий қийматга эга эмас. Фосид билан ботилнинг фарқи, фосидда хато ақднинг бирон бир сифатида бўлади, ботилда эса хато ақднинг рукнида бўлади. Фосид ақд ҳукм ифода қилади, ботил бирор бир ўринда бирон бир ҳукм ифода қилмайди.Ибодат масалаларида фосид билан ботил ўртасида фарқ мавжуд эмас, муомалат масалаларида ҳанафий мазҳабида фосид билан ботилнинг фарқи бор[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 93.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |