Botiq
Ботиқ — қуруқликда ер юзасининг, шунингдек океан ва денгизлар тубининг атрофга нисбатан анча пастга ботган жойлари. Туби кўпинча текис, чуқурлиги ҳар хил бўлади. Ботиқ кўпроқ тектоник йўл билан вужудга келади. Шакли одатда, юмалоқ, овал ҳамда узунчоқ бўлади. Диаметри ёки узунлиги ўн ва юзларча км га етади (Фарғона, Сариқамиш, Борсакелмас ботиқлари). ботиқ сўзи сойлик, депрессия, букилмалар терминларининг синоними сифатида ишлатилади. Тинч океанда Мариана (11022 м), Тонга (10882 м) ботиқлари бор. ботиқ илгари чўкма деб юритилган. ботиқ атамаси Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида қайд қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |