Википедияда исми Ботир ва фамилияси Усмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Мақсудович Усмонов (1984.15.4, Самарқанд) – оғир атлетикачи, халқаро тоифадаги спорт устаси (2001), „Ўзбекистон ифтихори“ (2001). Самарқанд шаҳри республика Олимпия захиралари билим юртини тугатган (2002). Ўзбекистонда спорт устаси унвонига сазовор бўлган энг ёш оғир атлетикачи (1998). Ёшлар ўртасида Осиё (1999, Ухан; 2000, Ченжу; 2001, Нанчан; 2003, Бали), катталар ўртасида Ўзбекистон (2002, 2003, 2004) чемпиони. Кўплаб нуфузли мусобақалар совриндори. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқийди (2004). Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида спорт йўриқчиси (2001-йилдан)[1].

Ботир Усмонов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд санаси 1984-йил 15-апрел (1984-04-15) (42 ёш)
Самарқанд, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика
Медаллар
Oʻzbekiston iftixori

Манбалар

  1. ↑ "Усмонов Ботир Мақсудович" ЎзМЕ. У-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил