Botmon
Ботмон (араб.) – оғирлик ўлчов бирлиги. Яқин ва Ўрта Шарқмамлакатлари (Арабистон, Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Туркия, Ҳиндистон) да, шунингдек Ўрта Осиёда қўлланиб келинган. Шариатга кўра, ботмон (манни шаръий) асосан 0,832 кг ни ташкил қилган, лекин турли мамлакатлар ва турли даврларда унинг мезони ҳар хил бўлган. Ўрта Осиёда ҳам ботмоннинг вазни ўзгариб турган. Мае, ХИХ асрда Хоразмда ботмон 20,16 кг дан 40,95 кг гача, Бухоро ва Самарқандда асосан 8 пуд (131,044 кг), Фарғонада 8—10 пуд (131,044—163,805 кг) бўлган. Бу ўлчов пахта ва меваларни ўлчашда қўлланган. 1884-йил маълумотларига кўра, Қўқонда 1 ботмон 10 пудга, яъни 163,805 кг га тенг бўлиб, донларни улчашда қўлланган. Тошкент ва Чимкентда 1 ботмон 10,5 пуд (171,995 кг) бўлган. Ўрта Осиёнинг кўп жойларида ботмон ер сатҳини ўлчаш бирлиги сифатида ҳам қўлланилиб, 1 ботмон ер деганда 1 ботмон дон экиладиган майдон тушунилган. Масалан, Самарқандда 1 ботмон (8 пуд) буғдой 1,63881 га ерга сепилганлиги сабабли, шундай катталикдаги ер бир ботмон деб аталган. Ҳозирги вақтда ботмон тахминан бир гектарга тенг сатҳ ўлчов бирлиги ҳисобланади. Баъзи Шарқ мамлакатларида ботмондан оғирлик ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |