Botu
Боту (тахаллуси; асл исми Маҳмуд Ҳодиев) (1904.15.5, Тошкент – 1938.9.5) – шоир, журналист. Рус-тузем мактаби (1914–17), ўқитувчилар тайёрлаш курси (1918–20), Москва давлат университетининг иқтисод факултетида (1921–1927) ўқиган. „Фарғона“ газетасида, „Аланга“ журналида бош муҳаррир, айни вақтда Ўзбекистон халқ маорифи комиссари ўринбосари бўлиб ишлади (1928–1930). Дастлабки шеърларида Мунавварқори сингари миллий истиқлолчилар таъсири сезилади. „Умид учқунлари“ (1925), „Тўлқин товушлари“ (1929) тўпламлари нашр этилади. У янги тузумга чин дилдан ишонган, халққа ҳақиқий тенглик, озодлик, бахт-саодат беради деб умид қилган. Шу маънода янгиликни, ёшликни, хотин-қизлар озодлигини куйлади. Боту „Янги қишлоқ“ (1928), „Ҳошимжон“, „Турсун“ (1929), шунингдек болаларга бағишланган ҳикоялари („Болалар ёлғони“, „Менинг китобим“ ва бошқалар)да янги ижтимоий муносабатлар ҳамда болалар дунёси руҳиятини тасвирлади.
| Боту | |
|---|---|
| Таваллуди |
Маҳмуд Мақсудович Ҳодиев 15-май 1904-йил |
| Вафоти |
9-май 1938-йил (33 ёшда) Тошкент, ЎзССР |
| Тахаллуси | Боту |
| Касби | шоир, журналист |
| Ижод қилган тиллари | ўзбекча |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Москва давлат университети |
| Танланган асарлари | Тўлқин товушлари,Умид учқунлари, Янги қишлоқ, Ҳошимжон, Турсун |
Боту ўзбек-араб алифбосини лотин графикаси асосидаги алифбога алмаштириш ташаббускорларидан бўлган (1920). Тилшунослик ва адабиёцҳунослик масалаларига оид бир қатор мақолалар муаллифи. Боту 1930-йилда ноҳақ айбланиб, қамоққа олинди ва қатағон қурбони бўлди. Тошкент кўчаларидан бирига ва мактабга Боту номи қўйилган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Ёз куни: шеърлар, достонлар, ҳикоя ва мақолалар, Т., 1980.
- Шарипов Б., Шоир ва жамоатчи, Т., 1989.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |