Brest
Брест (беларусча: Брэст; 1921-йилгача Брест-Литовск, 1939-йилгача Брест-Луг) — Беларус шаҳар. Брест вилоятининг маъмурий маркази. Мухавес дарёси Ғарбий Буг дарёсига қуйилиш ерида. Даре порти ва темир йўл тугуни. Аҳолиси 344 минг киши (2024).
Брест беларусча: Брэст | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Беларус |
| Вилоят | Брест вилояти |
| Асос солинган | 1017 |
| Илк эслатилиши | 1017 |
| Аввалги номлари | Брест-Литовск |
| Майдон | 14,612 км2 (5,642 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | беларус тили ва рус тили |
| Аҳолиси (2023) |
342 461 |
| Зичлиги | 2343.7 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
| Телефон коди | +375 162 |
| Почта индекс(лар)и | 224000 |
| Автомобил коди | 1 |
Дастлаб 1017-йилги солномаларда Бересте номи билан тилга олинган. 11 асрда Туров князлиги қўл остида бўлган. 1044-йилда Киев князлиги босиб олган ва ХИИ аср ўрталаридан Волинск князлигига тобе бўлган. 1319-йилда Литва князлиги босиб олган. Люблин унияси бўйича Брест 1569-йил Реч Посполита таркибига кирган. 1596-йил Брестда Брест унияси эълон килинди. 1795-йилда Брестни Россия босиб олди. ХИХ асрнинг 30- йилларидан бошлаб Брест қалъа билан мустаҳкамланди. ХХ аср бошларида Брест Россия империясининг ғарбий чегарасидаги энг мустаҳкам қалъага айланди. 1918-йил Брестда Россия билан Германия ўртасида Брест сулҳи тузилди. 1919-йил дан Брест Полша, 1939-йилдан Беларус таркибида. Уруш йилларида (1941—45) Брестда шиддатли жанглар бўлган. Брест 1944-йилдан кейин қайта тикланди ва замонавий бинолар қурилиши ҳисобига кенгайди.
Брест— йирик саноат ва маданият маркази. Машинасозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб турибди. Уйрўзғор кимёси маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебел ишлаб чиқарилади. 2 олий ўқув юрти, 2 театр, ўлкашунослик музейи ва Брест қалъаси мудофааси музейи бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |