Britaniyaning Virgin orollari
Виргин ороллари (Инглизча.Бритиш Виргин Исландс (БВИ)) — Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди, Кариб денгизининг шимоли-шарқидаги Виргин ороллари архипелагининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган.
Британиянинг Виргин ороллари инглизча: Бритиш Виргин Исландс
| |
|---|---|
| Британиянинг денгизорти ҳудуди | |
|
Шиор: "Вигилате" ("Сергак бўл") | |
|
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг" Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога | |
|
| |
| Пойтахт | Род-Таун |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Этник гуруҳлар (2010) |
• 76.9% Қора танлилар • 5.6% Испан-америкаликлар • 5.4% Оқ танлилар • 5.4% Аралаш • 2.1% Ҳиндулар • 4.6% бошқалар |
| Этнохороним(лар) | Виргин оролликлар |
| Ҳукумат |
Конституциявий монархия остидаги парламентга қарам ҳудуд |
• Монарх |
Чарлес ИИИ |
| Дениел Прюс | |
| Наталио Уитли | |
• Вазир |
Стивен Доути |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Ассамблея Кенгаши |
| Суверен давлат ( | |
• Британия истилоси |
1672-йил |
• Мустақил колония |
1960-йил |
• Мухторият |
1967-йил |
| Майдон | |
• Бутун |
153 км2 |
• Сув (%) |
1.6 |
| Аҳоли | |
• 2019-йилги рўйхат |
30,030 киши (222-ўрин) |
| • Зичлик | 260/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2017-йил рўйхати |
• Бутун |
$500 миллион |
• Жон бошига |
$34,200 |
| Пул бирлиги | АҚШ доллари (УСД) |
| Вақт минтақаси | УТC−04:00 |
| Сана формати | кун/ой/йил |
| Автомобил ҳаракати | Чапга |
| Телефон префикси | +1 284 |
| ИСО 3166 коди | ВГ |
| Интернет домени | .вг |
|
Wеб-сайт гов.вг | |
Бошқарув шакли
Буюк Британия мулки. 1967-йилдан ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга. Ижроия кенгашига генерал-губернатор раҳбарлик қилади. Уни Буюк Британия ташқи ишлар вазири тайинлайди. Кенгаш бош вазир, уч нафар вазир ва бош прокурордан иборат.
Қонунчилик органи — бор палатали Ассамблея ҳисобланади. У 4 йилга сайланадиган 13 та аъзодан ва 1 та лавозими бўйича (бош прокурор) кирувчи аъзодан иборат.
Виргин ороллари партияси, Миллий-демократик партия, Бирлашган партия ҳаракати каби сиёсий кучлар бор.
Бўлиниши ва аҳолиси
5 та маъмурий бирликка бўлинади. Пойтахти Тортола оролида жойлашган Род-Таун шаҳри ва нуфуснинг 90 фоизи шу оролда истиқомат қилади.
Қора танлилар (82 фоиз), оқ танлилар (6,8 фоиз), ҳиндулар ва мулатлар (11,2 фоиз) яшайди. 96 фоизи насронийликка эътиқод қилади.
Жойлашуви ва табиати
Буюк Британия мулки. Кариб денгизи шимоли-шарқидаги Виргин ороллари архипелагида жойлашган. 36 та оролни қамраб олади, уларнинг 16 тасида инсонлар яшайди. Энг йирик ороллари — Тортола (55 км²), Анегада (38 км²), Вержин-Горда (21 км²) ва Ёст-Ван-Дейк (8 км²). Кичик Антил оролларининг энг шимолий қисмини эгаллайди. Марказий қисмида эса Американинг Виргин ороллари жойлашган. Ғарбида эса Пуэрто-Рикога тегишли ороллар, шарқида Ангиляга тегишли Сомбреро ороллари ўрин олган.
Орол тепаликлардан иборат бўлиб, энг юқори нуқтаси Тортола (530 метр).
Дарёлар йўқлиги, ичимлик суви жуда чуқурда эканлиги боис, ёмғир резервуарларга тўпланади ва тозалаш қурилмалари ёрдамида ундан фойдаланилади. Ички тепаликлари қалин тропик ўрмонлар билан қопланган, аммо намчиллиги сабабли кўп ҳудуди қаттиқ баргли ўсимликлар, қуруқ бутазорлар, кактус ва палмалар билан қопланган.
Иқлими — тропик пассатли. Июл-октябр ойларида довуллар туради. Йиллик ўртача ҳарорати +28 даража иссиқ, 1150 мм гача ёғин ёғади. Маймун, колибри, тўти, кемирувчилар, денгиз қушлари учрайди.
Тарихи
Эрамизга қадар И асрда оролга араваклар кўчиб келган. ХВ асрда жанговар кариб қабилалари улар ўрнини эгаллади.
1493-йили Христофор Колумб Виргин оролларини очди. Испания уни ўз мулки деб эълон қилди, лекин ўзлаштирмади. Оролга инглизлар, голландлар, франсузлар, данияликлар ва қароқчилар кўз тикди. Ҳинду халқлари деярли йўқ қилинди.
Тортола ороли 1672-йили Англия томонидан ишғол этилди. 1680-йили инглизлар Анегада ва Вержин-Гордани ҳам забт этишди. Англияликлар шакарқамиш плантацияларини ривожлантира бошлади. Бунинг учун Африкадан қора танли қулларни олиб келишди. ХВИИИ асрда у Британия мустамлакаси, деб эълон қилинди.
1834-йили Англия қулликни бекор қилди. Плантацияларда ишлаш учун Ҳиндистон ва Португалиядан ёлланиб ишловчилар келтирилди. 1872-йил Шамолли ороллар мустамлакаси таркибига кирди. 1960-йилда алоҳида ҳудуд, деб эълон қилинди.
Иқтисодиёти
Кариб минтақасида энг барқарор ва гуллаб-яшнаётган давлат. Ҳар йили бу ерга 800 минг сайёҳ ташриф буюрмоқда. Молиявий тармоқ жадал ривожланмоқда. Ташкилотлар ва жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинган, савдо солиғи ҳам мавжуд эмас. Аммо тижорат компаниялари йиллик бож тўлайди.
Ром ишлаб чиқариш, енгил саноат, қурилиш моллари тайёрлаш, шакарқамиш, мева-сабзавот, чорвачилик ва балиқчилик яхши ривожланган ва улар экспорт қилинади.
У ўзининг офшор ҳудуди билан шуҳрат қозонган. Ҳозирги пайтда бу ерда 650 минг компания рўйхатдан ўтган. Бу жаҳондаги офшор компанияларининг 40 фоизи демакдир. Ҳужжатларни расмийлаштириш талабларининг камлиги ва рўйхатдан ўтиш нархининг арзонлиги мижозларни ўзига оҳанрабодек тортмоқда. Асосий савдо шериклари — АҚШ, Пуэрто-Рико, Виргин ороллари (АҚШ).
Кариб Ҳамжамиятининг ассоциациялашган аъзоси (1991).
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил