Бром (Бр)
Атом рақами 35
Кўриниши Қўланса ҳидли қизғиш-қўнғир суюқлик
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
79,904 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси н/а пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
1142,0 (11,84) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д10 4с2 4п5
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 114 пм
Ион радиуси (+5э)47 (-1э)196 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2,96
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 7, 5, 3, 1, -1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 3,12 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими (Бр—Бр) 0,473 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 0,005 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 265,9 К
Эриш иссиқлиги (Бр—Бр) 10,57 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 331,9 К
Қайнаш иссиқлиги (Бр—Бр) 29,56 кЖ/мол
Моляр ҳажм 23,5 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши орторомбик
Панжара даври 6.670 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
35
Бром
Бр
79,904
3д104с24п5

Бром (лотинча Бромум, юн. бромос), Бром— Менделеев даврий системасининг ВИИ гуруҳи кимёвий элементи, галогенлардан бири; тартиб рақами 35, атом массаси 79,904; одатдаги шароитда ёқимсиз ҳидли, қизғиш-қўнғир суюқлик. Суюқланиш температураси — 7,25°, қайнаш температураси 59,2°. Франсуз кимёгари Бром Бром Балар 1826-йилда Ўрта денгиз туз конларининг шўр сувини ўрганаётганда Бромни кашф этган. Табиий Бром иккита барқарор изотоп: 79Вг (50,54%) ва 81Вг (49,46%) дан иборат. Бромнинг сунъий йўл билан олинган радиоактив изотопларидан 80Вг диқкдтга сазовор. Бром Бром Курчатов шу изотоп мисолида ядро изомерияси ҳодисасини кашф этган. Ер пўстидаги миқдори (оғ. бўйича 1,610"%) 10151016 т атрофида бўлиб, доимо хлор билан бирга учрайди. Бромли тузлар (НаБр, КБр, МгБр2) хлорид тузларида (ош тузида Вг миқдори 0,03% гача, калийли тузлар силвин ва карналлитда 0,3% гача), денгиз сувида (0,065%), шўр кўлларда (0,2% гача) бўлади. Суюқ Бромнинг зичлиги 3,10 г/см³ (20°). Сувда оз (100 г сувда 3,58 г), органик эритувчиларда яхши эрийди. Бром қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда 2 атомли молекуладан иборат молекула ҳолида бўлади. 800° атрофида атомларга диссоциациялана бошлайди. Диссоциация ёруғлик таъсирида ҳам кузатилади. Кимёвий жиҳатдан Бром фаол бўлиб, реаксияга киришиш фаоллиги жиҳатидан хлор билан ёд ўртасида туради. Олтингугурт, селен, теллур, фосфор, маргимуш ва сурмалар билан бирикканда кўп иссиқлик ажралади, гоҳо аланга ҳосил бўлади. Бром калий ва алюминий билан тез бирикади. Кислород, азот ва углерод билан реаксияга киришмайди. Бром кучли оксидловчи. Бром сувда эриганда бромид кислота (НВг) ва беқарор бўлган гипобромит кислота (НВгО) ҳосил бўлади. Бромнинг сувдаги эритмаси бром суви деб аталади.

Бром денгиз сувлари, кўлмак ва ер ости шўр сувларидан ҳамда калий саноати чиқиндиларидан олинади. 1 м³ ҳавода 1 мг Бром бўлса, киши йўталиб, бурни қонайди, боши оғрийди ва бошқа касалликларга дучор бўлади. Консентрация юқори бўлса, киши бўғилиб қолади, бронхлари яллиғланади, баъзан ўлимга олиб боради. Бром бромли тузлар олишда бензиннинг детонацион пишиқлигини оширишда ишлатилувчи этил бромид ҳамда диброметан синтезида қўлланилади. Бром бирикмалари фотографияда, бўёқлар саноатида, инсектицидлар олишда, ўт ўчиришда, тиббиётда ҳамда кимёвий анализларда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил