Buloqboshi
Булоқбоши — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилоятидаги шаҳарча. Булоқбоши тумани маркази. Андижон шаҳридан 22 км жануби-шарқда. Аҳолиси 18,9 минг кишини ташкил этади (2000). Шаҳар булоқ бошида вужудга келган, номи шундан. Аҳолиси пахтачилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Жанубий Фарғона канали, булоқ ва артезиан қудуқларидан сув ичади.
Булоқбоши | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°37′20″Н 72°32′10″Э / 40.62222°Н 72.53611°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| туман | Булоқбоши тумани |
| Аҳолиси | 21 900 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Булоқбошида 2 та қурилиш ташкилоти, пахта пункти, ипак йигирув фабрикаси, 2 та тикувчилик фабрикаси, автокорхона, 2 та тайёрлов-савдо ташкилоти, электр тармоғи идораси, йўл қурилиш бошқармаси, 3 та банк муассасаси, коммунал фойдаланиш бошқармаси, 3 та бозор, 5 та умумий таълим мактаби, 6 та яслибоғча, кинотеатр, касалхона, 2 та поликлиника, маиший хизмат кўрсатиш пунктлари бор.
Булоқбошидан шаҳар ва қишлоқларга автобус қатнайди[1].
Энг сўлим дам оладиган жойларидан Ширмонбулоқ мавжуд.
Манбалар
- ↑ „Булоқбоши“ ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган)Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Andijon viloyati
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Barcha chala maqolalar
- Oʻzbekiston geografiyasiga oid chala maqolalar
- Buloqboshi tumanidagi shahar tipidagi aholi punktlari
- Pages with non-numeric formatnum arguments
- Pages using duplicate arguments in template calls