Burchak

Бурчак деб бир нуқтадан чиққан икки нур орасида ҳосил бўлган геометрик шаклга айтилади.
Бурчак — бир нуқтадан чиққан икки нур (ярим тўғри чизиқ)дан ташкил топган шакл. Нурлар бурчак томонлари, улар чиқадиган нуқта бурчак учи деб аталади. Учидаги ҳарф ёрдамида бурчак /ЛА шаклида, учи ва томонларида ётган нуқталар ёрдамида. ВАС шаклида белгиланади. Бурчак томонлари орқали текислик ўтказилса, у текисликни икки қисмга ажратади. Агар бурчак томонларидан нурларни бурчак учидан қарши томонга давом эттирганда у текисликнинг қайси қисмини кесмаса, шу қисм Бурчакнинг ички томони деб аталади. Томонлари бир тўғри чизиқни ташкил қилган бурчак ёйиқ, унинг ярми эса тўғри бурчак деб аталади. Тўғри Бурчакдан кичик бурчаклар ўткир, катталари ўтмас бурчак дейилади. Бир томони умумий, қолган икки томони бир тўғри чизиқни ташкил қилувчи бурчак қўшни бурчаклар, икки тўғри чизиқнинг кесишишидан ҳосил бўлган бурчаклар вертикал бурчаклар деб аталади. Текисликдаги бурчакнинг ички қисми градус ёки радиан (=57°)ларда ўлчанади. Мае, ёйиқ бурчак 180° ёки п, тўғри бурчак 90° ёки п/2 га тенг бўлади.
Бурчакни тенг иккига бўлувчи нур унинг биссектрисас
Шунингдек текисликнинг ушбу нурлар орасидаги барча нуқталаридан ҳосил бўлган шаклга ҳам бурчак дейилади. Умуман айтганда, бу икки нур иккита бурчак ҳосил қилади, чунки улар текисликни иккига бўлади. Шу бурчаклардан бири ички, бошқаси эса ташқи дейилади.
Бурчакқ белгиси билан ифодаланади, бу белгини 1634-йили франсуз математиги Пиэрре Ҳéригоне таклиф қилган.
Математик ифодаларда α, β, γ, θ, φ ва ҳоказо юнон ҳарфлари билан белгиланади. Пи билан адаштирмаслик учун π белгиси билан бурчак белгиланмайди.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Математикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Бурчакга тегишли иқтибослар мавжуд. |