Butan
- Ушбу мақола мамлакат ҳақидадир. Кимёвий тушунча ҳақида Бутанлар саҳифасига қаранг.
Бутан подшолиги (Пендал Друк Шунг) – Жанубий Осиёдаги, Ҳимолай тоғларининг шарқий қисмидаги давлат. Майдони 47 минг км2. Аҳолиси 742 737 киши (2012). Пойтахти – Тҳимпҳу шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 8 дзонг (вилоят)га бўлинган.
Бутан Қироллиги འབྲུག་རྒྱལ་ཁབ་ Друк Гял Кҳап | |
|---|---|
| Шиор: йўқ | |
|
Мадҳия: འབྲུག་ཙན་དན (Друк цендҳен) | |
|
| |
| Пойтахт | Тҳимпҳу |
| Расмий тил(лар) | Дзонгкҳа тили |
| Ҳукумат | Абсолют Роҳиблик |
• Роҳиб |
Қирол Жигме Синге Wангчуcк |
| Лёнпо Сангай Нгедуп | |
| Мустақиллик (Ҳиндистондан) | |
• Сана |
8-август 1949 |
| Майдон | |
• Бутун |
38 394 км2 (132-ўрин) |
• Сув (%) |
1.1 |
| Аҳоли | |
• 2012-йилги рўйхат |
742 737 (161-ўрин) |
| • Зичлик | 18/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2011-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$4,287 мил. (154-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$6112 |
| Пул бирлиги | Нгултрум (БТН) |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+6 |
| Қисқартма | БТ |
| Телефон префикси | 975 |
| Интернет домени | .бт |
|
| |
Давлат тузуми
Бутан – конституцияли монархия. Давлат бошлиғи – подшо. Подшо ҳузурида 9 маслаҳатчидан иборат кенгаш бор. Қонун чиқарувчи орган – бир палатали Миллий Ассамблея 150 аъзодан иборат (105 нафари сайланади, 10 нафари тайинланади, қолганлари – расмий кишилар, ҳукумат аъзолари ва подшо кенгашининг аъзолари). Ижроия ҳокимият подшо томонидан Вазирлар Кенгаши орқали амалга оширилади.
Ҳудудий бўлиниши
Бутан ҳудуди 4 та дзонгдеяга бўлинган. Улар эса 20 та дзонгхага бўлинган[1], шуларни қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:

Табиати
Бутан ҳудуди тоғлиқсан иборат. Энг баланд чўққиси – Жомолҳари (7314 м). Иқлими тоғтропик, муссон, сернам, тоғларнинг юқори қисмида совуқ. Водийларда ўртача температура январда – 4,5 °C, июлда 17 °C. Йилига 1000–5000мм ёғин ёғади. 3500 м баландликкача ўрмон, ундан баландда субалп ва алп ўтлоқпари. Дарёлари – Санкош, Амо, Куру. ЖигмиДоржи, Газа, Маназ қўриқхоналари бор.
Аҳолиси
Аҳолиси асосан бхотиялар; гуркҳлар, неварлар ҳам яшайди. Аҳолининг 13 % шаҳарларда истиқомат қилади. Расмий тили – бхотия (дзонгке, тибет тилига яқин). Асосий дини – лама мазҳабидаги будда дини. Бутан ИХ аср охирларидан Тибетга, ХИХ асрнинг 2-ярмидан 1947-йилгача Англияга қарам бўлган. 1949-йилдаги шартномага кўра, Бутан ташқи сиёсат соҳасидаги ишларини Ҳиндистон ҳукумати билан маслаҳатлашиб олиб боради. Миллий байрами – 17-декабр – подшо сайланган кун (1917).
Иқтисоди
Бутан – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 42,7 %, саноат улуши 9,6 %. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Водийларида шоли, арпа, буғдой, тариқ, маккажўхори, жанубда пахта экилади. Жануби-шарқида боғдорчилик тараққий этган (манго, апелсин, пизанг ва бошқалар). Яйловларда қуй, йилқи боқилади. Ўрмонларда қимматбаҳо дарахтлар кўп; лок, мушк[2], мум тайёрланади. Йигирув ва тўқув ҳунармандчилиги, ўймакорлик қадимдан расм бўлган. Тахта тилиш заводи ва мева консерва фабрикаси бор. 1,5 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. 1968-йилдан аэродром ишга тушган. Асосий транспорт воситаси отулов[3].
Манбалар
- ↑ Дистриcц оф Бҳутан
- ↑ Тандин пем & Жигме wангчук. „Бҳутан’с неw Қуээн ис ҳоме“ (эн). Бҳутан Обсервер (14-октябр 2011-йил). 2012-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |