Butanlar
Бутанлар — тўйинган углеводородлар, умумий формуласи C4Ҳ10. Мол. м. 58,123, рангсиз ва ҳидсиз газ. Икки изомери маълум: нормал бутан CҲ3— CҲ2CҲ2CҲ3 ва изобутан —CҲ—CҲ3. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Б. тўйинган алифатик углеводородлардир. Улар нефтни қайта ишлаш вақтида чиқадиган газлар таркибида учрайди. Нормал бутанни катализатор иштирокида изомерлаб изобутан, дегидрогенлаб дивинил (каучук мономери) ва бошқа тўйинмаган углеводородлар олиш мумкин. Изобутанни алкиллаб, неогексан ва изооктан олинади. Б. мотор ёнилғиларининг юқори октанли компоненти, бутен, сирка кислота, малеин ангидрид олишда хом ашё, унинг пропан ва бошқа углеводородлар билан аралашмаси газ ёнилги сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |