Бухоро университети (Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро давлат педагика институти, БухДУ) – Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган олий таълим даргоҳи. Университет дастлаб 1930-йилда Бухоро Олий педагогика институти сифатида ташкил қилинган. 1992-йил 15-мартда Ўзбекистон Республикаси президенти фармонига асосан Бухоро педагогика институтига университет мақоми берилган[1]. Олийгоҳ ўз ичига 10 та факултетни қамраб олади. Булар: Физика-математика, Иқтисодиёт ва туризм, Ахборот технологиялари, Тарих ва юридик, Филология, Хорижий тиллар, Табиий фанлар, Аграномия ва биотехнология, Санъацҳунослик ҳамда Спорт фаолияти ва педагогика факултетидир. Университетга кириш учун қабул жараёнлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тасдиқланган квоталар асосида ташкил этилади.

Бухоро давлат университети
Бухоро давлат университети
Халқаро номи
Букҳара Стате Университй (БукҳСУ)
Шиори Юксак тараққиёт-кучли билим, илм-фан ва тафаккурда!
Тури университет
Асос солинган санаси 1930-йил
Ректори Обиджон Хамидов
Факултетлар 10
Талабалари 21776 та
Бакалавриат 21175
Магистратура 601
Жойлашуви
Бухоро
,
Ўзбекистон
Веб-сайти ҳттп://бухду.уз

Тарихи

1930-йил 14-апрелда Ўзбекистон ССР Маориф ХКС режаси бўйича давлат бюджети ҳисобидан Бухорода олий педагогика институтини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган. 1930-йил 9-сентябр куни Ўзбекистон ССР Маориф комиссариати томонидан Бухоро олий педагогика институтини (ҳозирги Бухоро давлат университетини) ташкил этиш тўғрисида 146-сонли буйруқ чиқарилган. Институт 1930-йилнинг октябр ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган. Олийгоҳда дастлаб бўлимлар ташкил этилган. 1930-йилдан бошлаб ижтимоий-адабий, кимё-биология бўлими, 1931-йил аграр-педагогика, 1932-йилда физика-техника бўлими ўз фаолиятини бошлаган. 1931-йил даргоҳда ижтимоий-адабий ва кимё-биология бўлимларида жами 53 нафар талаба таҳсил олган. 1931-йил аграр-педагогика бўлимида 40 нафар, 1932-йил физика-техника бўлимида эса 16 нафар талаба ўқиган. 1930-йил ноябр ойидан бошлаб олийгоҳ талабаларни қабул қилган. Даргоҳнинг биринчи директори Каримжон Ваҳобов бўлган. Бухоро вилояти давлат архиви маълумотларига кўра, олийгоҳда 1930-йил 56 та, 1931-йил 180 та 1932-йил 246 та, 1933-йил 211 та талабалар таҳсил олган. Олий ўқув юрти 1930-йил Бухоро олий педагогика институти, 1931-йилдан Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро олий педагогика институти, 1933-йилдан Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро давлат педагогика институти, 1937-йилдан С.Орджоникидзе номидаги Бухоро давлат педагогика институти, 1981-йилдан С. Орджоникидзе номидаги „Ҳурмат белгиси“ орденли Бухоро давлат педагогика институти, 1990-йилдан Файзулла Хўжаэв номидаги Бухоро олий педагогика институти, 1992-йил 15-мартдан бошлаб эса Бухоро давлат университети деб номланган[1].

Фаолияти

Бухоро давлат университетида бир ижтимоий ўқув маркази, 50 та ихтисослаштирилган кафедра, минтақавий тил маркази, ихтисослаштирилган академик лицей, гимназия, тайёрлов курслари, кутубхона (нодир қўлёзмалар ва тошбосма асарлар бўлими билан), ботаника боғи, планетарий, ҳисоблаш маркази, тест маркази, университет тарихи, ўлка зоологияси, археология музейлари, ўқув-спорт, спорт ҳарбий тайёрлов, спорт соғломлаштириш мажмуалари, маърифий-маданий ишлар клуби бор (2001). Унда 23 ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланилади. Унда аспирантура, магистратура, докторантура мавжуд. 2000/2001-ўқув йили унда 5 мингдан ортиқ талаба таълим олди, 341 ўқитувчи, жумладан 1 нафар Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, 28 та фан доктори ва профессор, 272 та фан номзоди ва доцент ишлади. Унда турли йўналишларда илмий тадқиқотлар ишлари олиб борилади. Россия Федерацияси, Италия, Ирландия, Франсия, МАП, Полша, Германия, АҚСҲ илмий муассасалари билан илмий ҳамкорлик қилади. Ташкил топганидан буён университет 25 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаб чиқарган (2001).

Бухоро давлат университети ректорлари

Ректор Даври
Ваҳабов Каримжон 1930-1931
Усмонов Ғанижон 1931-1934
Валиев Х. Х 1934-1935
Ражабов Д 1935-1936
Терешханов Г.Х 1937-1938
Рустамов Аъзам 1938-1940
Сбизова Анна Ивановна 1940
Давлат-Юсупов Мустафо Хасанович 1940-1943
Ҳамидов (Ҳомидий) Шариф Хамидович 1944-1948
Жўраев Туроб Жўраевич 1948-1950
Мақсудов Ш. Т 1951-1955
Якубов Р 1955-1957
Рахматов Мухтор Неъматович 1957-1960
Намозов Жума Намозович 1960-1977
Жабборов Наримон Ибрагимович 1977-1979
Мўминов Вафо Арабович 1979-1986
Қосимов Фарҳод Хабибович 1986-1992
Муқимов Комил Муқимович 1992-2005
Ёриев Олтин Музаффарович 2005-2009
Таджиходжаев Зокирхўжа 2010-2014
Тулаганов Абдукабил Абдунабиэвич 2014-2019
Хамидов Обиджон Хафизович 2019-йилдан

Факултетлар

  1. Физика-математика факултети
  2. Ахборот технологиялар факултети (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-12 санасида архивланган)
  3. Тарих ва юридик факултети
  4. Филология факултети
  5. Спорт фаолияти ва педагогика факултети
  6. Табиий фанлар факултети
  7. Иқтисодиёт ва туризм факултети
  8. Хорижий тиллар факултети
  9. Санъацҳунослик факултети
  10. Агрономия ва биотехнология факултети

Кафедралар

  • Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар
  • Амалий математика ва дастурлаш технологиялари
  • Органик ва физколлоид кимё
  • Умумий ва ноорганик кимё
  • Экология ва география
  • Ўзбек тили ва адабиёти
  • Ўзбек тилшунослиги ва журналистика
  • Рус тилшунослиги
  • Рус адабиёцҳунослиги
  • Физика
  • Гелиофизика, қайта тикланувчи энергия манбалари ва электроника
  • Математик анализ
  • Дифференсиал тенгламалар
  • Археология ва Бухоро тарихи
  • Юристпруденсия ва ижтимоий сиёсий фанлар
  • Жаҳон тарихи
  • Ислом тарихи ва манбашунослик, фалсафа
  • Психология ва социология
  • Инглиз тилшунослиги
  • Инглиз адабиёцҳунослиги ва таржимашунослик
  • Немис филологияси
  • Франсуз филологияси
  • Таржимашунослик ва лингводидактика
  • Факултетлараро чет тиллар
  • Табиий йўналишларда чет тили
  • Иқтисодиёт
  • Яшил иқтисодиёт ва агробизнес
  • Бухгалтерия ҳисоби ва статистика
  • Маркетинг ва менежмент
  • Туризм ва меҳмонхона хўжалиги
  • Сервис соҳаси иқтисодиёти
  • Мактабгача таълим
  • Бошланғич таълим
  • Педагогика
  • Спорт назарияси ва методикаси
  • Спорт фаолияти
  • Агрономия ва тупроқшунослик
  • Биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги
  • Ботаника ва ўсимликлар физиологияси
  • Зоология ва умумий биология
  • Тасвирий ва амалий санъат
  • Мусиқа ижрочилиги ва маданият

Университет профессорлари

Машҳур битирувчилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндорлари

  • Зиёдуллаева Азиза Акмал қизи
  • Саидова Моҳинур Муродовна
  • Бахтиёров Беҳруз Бобирович
  • Бобоева Зарифа Жаҳонқуловна
  • Тўхтамишова Гулнора Мелс қизи


Фото галерея



Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Бухоро давлат университети қачон ташкил топган?“. бухду.уз. Қаралди: 2024-йил 2-апрел.

Ҳаволалар