Buxoro namozgohi
Бухоро намозгоҳи — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Ҳайит байрамларида намоз ўқиш учун қурилган масжидлардан бири бўлган. Бухорони идора қилган Қорахонийлар сулоласи даврида ХИ асрда Шамс ал-Мулук (1068—1080) томонидан чорбоғида Бухоронинг жанубий қисмида[1] Намозгоҳ дарвозаси орқасида бунёд этилган. ХИ—ХВИ асрлар давомида қурилган[2]. Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
| Бухоро намозгоҳи | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Бухоро намозгоҳи |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | Масжид |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | ХИ аср |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
| Қаватлар сони | 1 |

Тарихи
Намозгоҳ пештоқи ғарб томонда бўлиб, масжид марказида меҳроб бўлган ва пишиқ ғиштдан қурилган. Иншоот нақшинкор ва кошинкор безаклар ганчдан ишланган. Мазкур Намозгоҳ ХИ асрда бузиб ташланади. 1119—1120-йилларда Қорахонийлар давлати ҳукмдори Муҳаммад Арслон ибн Сулаймон фармойиши билан эски намозгоҳ ўрнига меҳробли ва мукаббир (аслзода) кишилар учун бир иншоот қурилган. Мазкур масжид қайта қурилган кўринишда бизгача етиб келган. Масжид меҳробида мураккаб гиреҳлар, „бодомчалар“, ўймакор нақшли безаклар билан безатилган. Меҳроб юқори қисмида нақшинкор ҳарфлар билан Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар ва чорчорлар исмлари ёзилган. Намозгоҳ масжидида ХИВ асрнинг биринчи ярмида таъмирлаш ишлари олиб борилган ва китоба битиклардан иборат панно ўрнатилган. ХИВ асрнинг охирида Амир Темур буруғига кўра таъмирлаш ишлари олиб борилган. ХВИ асрда Бухоро хонлигини идора қилган Шайбоний Абдуллахон ИИ даврида қайта таъмирланади. Намозгоҳ масжиди атрофи манзарали ва мевали дарахтлар экилган ва девор билан ўраб олинган бўлган[2]. Намозгоҳ меҳроби равоғида куфий хатида „Мулк Аллоҳникидир“ калимаси келтирилган[3]. Масжид ички равоғида сулс хатида ҳадиснинг бир қисми сақланиб қолган[4]. Масжид ташқи деворининг юқори қисмида китоба битикларининг баъзи парчалари сақланиб қолган. Уларда асосан Қур’они Карим оятлари ва ҳадислардан парчалар келтирилган[5].
Ме’морчилиги
Масжид пишиқ ғиштдан оддий қилиб қурилган, атрофи баланд девор билан ўралган. ХВИ-асрдаги таъмир даврида масжид биносига туташтириб 3 тоқили ва устунли пешайвон қурилган. Тарҳи тўғри тўртбурчак бўлиб, 3 асосий хонадан иборат[1]. Ўртадаги мурабба тархли хона ясси гумбаз билан, ёнларидаги хоналар балхи гумбаз билан ёпилган. Асосий хонага пештоқ, ёнидаги хоналарга далон йўлакдан кирилган. Пештоққа гириҳ нақш ишланган, Қур’ондан кўчирилган оятлар битилган. Бухоро намозгоҳи меъморлигида меҳроб ва унинг атрофига ишланган кошинкори безаклар алоҳида ажралиб туради. Унда Бухоро меъморлиги ва безак сан’атининг ан’аналари ўз ифодасини топган.[6]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ражабов 2016, с. 169.
- ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 155.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 159.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 163.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 167.
- ↑ "Бухоро намозгоҳи" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
- Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |