Андоза:Овозли Википедия „Буюк хизматлари учун“ нишони — Ўзбекистон олий давлат мукофоти. 1996-йил 29-августдаги № 251-И сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида таъсис этилган. 2003-йилда нишон тавсифига ўзгартиришлар киритилди.

Буюк хизматлари учун
Мамлакат Oʻzbekiston Ўзбекистон
Ҳолати топширилади
Кўрсаткичлари Оғирлиги — 65 г.
Диаметри — 57 м.
Баландлиги — 7 мм.
Таъсис этилган санаси 1996-йил 29-август
Мукофотлар тартиби
Кейинги (юқори) Жалолиддин Мангуберди ордени
Кейинги (қуйи) Эл-юрт ҳурмати ордени

Бу орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қара тилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар. Орден 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади ва 8 қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрланган. Орденнинг қалинлиги 8 мм, оғирлиги 65 г.

Низом

  1. „Буюк хизматлари учун“ ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари фан ва техника, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари учун, давларлараро ҳамкорлик ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро авторитетини оширишга йўналтирилган ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишдаги аҳамиятга молик ҳиссаси учун тақдирланади[1].
  2. „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотга тавсия этиш, тақдирлаш ва топшириш „Давлат мукофотлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
  3. „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган шахсларга олтмиш баробар базавий ҳисоблаш миқдорида бир марталик пул мукофоти ёки ушбу суммага тенг эсдалик совға берилади. „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган шахслар қонунчиликда ўрнатилган имтиёзлардан фойдаланадилар.[2]
  4. „Буюк хизматлари учун“ ордени муар лентага бириктирилади, кўкракка тақилади.
  5. „Буюк хизматлари учун“ ордени кимсанинг вафотидан кейин тақдирланган ҳолатда орден, тақдирлаш ҳақидаги ҳужжат ва бир марталик пул мукофоти тақдирланган шахснинг оиласига топширилади.

Нишон таърифи

"Буюк хизматлари учун" ордени 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган 925 пробали кумуш қотишмасидан тайёрланади.

Орден саккизқиррали юлдуз кўринишида бўлиб, томонлари ёқут рангида бажарилган. Нурлар ўртасидаги тарашланган учбарглар кўк рангда. Юлдузнинг қарама-қарши томонлари орасидаги масофа 57 миллиметр. Орден марказида айлана жойлашган бўлиб, рамзий кўк рангда тасвирланган ер шари фонида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси харитаси жойлашган. Ташқи чизиқ бўйича айлана диаметри — 35 мм, ички чизиқ бўйича — 24 мм. Айлананинг ташқи ва ички чизиқлари ўртасида оқ сир рангли фонида юқори қисмида олтин рангда БУЙУК ХИЗМАТЛАРИ УCҲУН ёзуви жойлашган. Ҳарфлар баландлиги 3 миллиметр. Айлана чизиқлари ўртасида пастки қисмида иккита асосдан кесишиб чиққан яшил рангдаги Дафна бутоғи жойлашган.

Орден кўтарилаётган қуёш фонида қанотларини ёйиб турган Ҳумо қуши кўринишида оралиқ зарҳалланган планка ва ҳалқа ёрдамида қизил, кўк, оқ ва яшил йўл-йўл чизиқлардан иборат муар лентага боғланади. Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси давлат герби акс эттирилган. Пастида 1 миллиметр ўлчамда ботиқ ёзув билан орден рақами туширилган.

Тақдирланганлар

Манбалар