Byust

Бюст (лотинча бустум — куйдириш жойи, франс. бусте — мақбарадаги ҳайкал) — одамнинг кўкракдан юқори — бош қисми тасвирланган ҳайкал, мукаммал ҳайкалтарошлик асари. Дастлаб Миср ва Юнонистонда пайдо бўлган, сўнг Қадимги Римда портрет санъати сифатида шаклланган (мужассамотига таглик ҳам қўшилган). Уйғониш даври санъатида кенг тарқалган. Донателла Дезидерио да Сеттиняно, Л. Бернини, Ж. А. Гудон, О. Роден ва бошқа, Россияда Ф. Шубин, С. Галберг ва бошқа энг яхши Б. намуналарини яратган. Ўзбекистон ҳудудида милодий И асрдан бошлаб Б. ҳайкаллар яратилган. Мае, Айритомаан топилган мусиқачилар (ИИ аср), Қўйкирилган қалъадан топилган остадон қопқоғига ишланган эркак боши (ИИ—ИИИ асрлар), Самарқанддан топилган остадоннинг ҳайкал кисми (ВИ—ВИИ асрлар).
ХХ аср ўзбек ҳайкалтарошлигида таниқли жамоат, маданият ва санъат арбобларининг Б.лари (А. Шоймуродов, "Меҳнат қаҳрамони Ш. Қудратов"; Ҳ. Ҳусниддинхўжаев, "Маннон Уйғурт", "Ҳамза"; А. Аҳмедов, "Комил Ёрматов"; Я. Шапиро, "Шукур Бурҳонов" ва бошқалар), шунингдек инсон, аёл гўзаллиги тараннум этилган Б.лар (Н. Феодоридис, "Аёл"; Э. Тожибоев, "Ойдин" ва бошқалар) ҳам яратилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |