Чад (франсузча: Тчад), Чад Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ ду Тчад) — Марказий Африкадаги давлат. Майдони −1284 минг км². Аҳолиси − 9 млн.га яқин киши (2002). Пойтахти — Нжамена шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 28 префектурага бўлинади.

Чад Республикаси
Шиор: Унитé, Траваил, Прогрèс
(Франсузча: Иттифоқ, Меҳнат, Тараққиёт)
Мадҳия: Ла Тчадиэнне
نشيد تشاد الوطني
Location of Chad
Пойтахт Н'Жамена
Расмий тил(лар) Франсуз тили
Араб тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Муҳаммад Деби
Солиҳ Кабзабо
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
11-август 1960
Майдон
• Бутун
1,284,000 км2 (21-ўрин)
• Сув (%)
1.9
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
9,826,419 (81-ўрин)
• Зичлик 7/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$17,730 мил. (116-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,804
Пул бирлиги CФА Франc (ХАФ)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма CД
Телефон префикси 235
Интернет домени .тд

Давлат тузуми

Чад — республика. Амалдаги конституцияси 1996-йил 31-мартда кабул килинган. Давлат бошлиғи президент (1991-йилдан Идрисс Деби), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (Миллий мажлис ва Сенат) парламент, ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Президент бош вазирни тайинлайди.

Табиати

Чад ҳудудининг кўп қисми баландлиги 250–400 м бўлган ясси текисликдан иборат. Мамлакат шимолий қисми Саҳрои Кабир чўлида жойлашган, жанубий Соҳил деб аталувчи чул ва чала чул ландшафтли саванна ва Судан табиий областининг бир қисмини эгаллайди. Чекка шимолда Тибасти тоғлиги бор (энг бал. жойи 3415 м, Эми-Куси тоғи). Мамлакат шимоли-шарқида Эннеди ва Эрди платолари, жануби-шарқий қисмида Вадаи массиви жойлашган. Чадда боксит, диатомит, каолин, нефт, қалай, уран, олтин конлари бор; Чад кулидан сода ва туз олинади.

Иқлими шимолда тропик чўл иқлими. Январнинг ўртача температураси 15°, июлники 30° гача (айрим ҳолларда 50° гача бориши мумкин). Ўртача йиллик ёғин 100–250 мм. Жан.да экваториал муссонли иклим. Қиш мавсуми (октабр— ноябрдан апрел—майгача) қуруқ. Ўртача температура энг совуқ ойда 21°, энг иссиқ ойда 33°, ўртача йиллик ёғин (250–1000 мм) шимолдан жанубга томон ортиб боради. Шимолидадоимий оқар дарёлар йўқ. Жан.да кема қатнайдиган йирик дарёси — Шари. Мамлакатнинг ғарбий чегарасида Чад кўли жойлашган. Шимолийдаги тошлоқ чўлларда тиканакли ярим бута ва буталар, воҳаларда ток, хурмо ўстирилади. Чекка жанубда қизилқўнғир тупроқларда саванналар мавжуд, баобаб дарахти ҳам учрайди. Саванналарда йирик сут эмизувчи ҳайвонлар — фил, жирафа, кийик, буйвол, каркидон; йиртқичлардан — арслон, леопард, сиртлон, чиябўри бор. Шари дарёсининг юқори оқимида маймунлар учрайди. Қушлардан туяқуш, сақоқуш, қизилғоз бор. Илон, калтакесак ва ҳашарот кўп. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш учун Закума миллий боғи ташкил этилган. Аҳолисининг 1/3 қисмидан кўпроғини шаринил тилларида сўзлашувчи халқлар, 1/3 қисмини араблар ташкил этади. Чад кўлининг жанубда чад тилларида сўзлашувчи муби, хауса, масса халқлари, Камерун билан чегарага яқин жойларда мбум халқи яшайди. Расмий тиллар — франсуз ва араб тиллари. Аҳолининг ярмидан купи маҳаллий динларга эътиқод қилади, қолганлари мусулмон суннийлар; христианлар ҳам бор. Йирик шаҳарлари — Нжамена, Мунду, Абеше.

Тарихи

Чад ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. ИХ асрда Чад кўли ҳавзасида Канем давлати пайдо бўлган. Канем давлати таназзулга учрагач, ХИВ аср охирида Борну давлати ташкил топди. ХИХ аср охиригача ҳозирги Чад ҳудудининг турли қисмларида Вадаи (ХИВ аср), Багирми (ХВИ аср), Раббаҳ (ХИХ аср) давлатлари вужудга кедди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Чад кўли ҳавзасини Буюк Британия, Германия, Франсия эгаллаб олишга интилдилар. 1900-йил Чад Франсиянинг ҳарбий ҳудуди деб эълон қилинди. Унинг айрим қисмларини босиб олиш 1914-йилгача давом этди. 1904-йил Чад ҳудуди УбангиШари — Чад мустамлакалари федерацияси (1910-йилдан Франсия Экваториал Африкаси) (ФЕА) таркибига кирган. 1914-йил Чад Убанги-Шаридан ажратиб олиниб, ФЕАнинг алоҳида мустамлакасига айлантирилди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—45) Чад „Озод Франсия“ ҳарбий қисмлари тузиладиган ҳудудга айланди. Урушдан кейинги йилларда Чадда миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1946-йил Чад ФЕА таркибида Франсиянинг „денгиз ортидаги ҳудуди“га айланди. 1947-йил тузилган Чад илғор партияси Чад мустақиллиги учун олиб борилган курашга раҳбарлик қилди. 1957-йил Чадда африкаликлардан иборат ҳукумат кенгаши тузилди. 1958-йил 28-ноябрда Чад Франсия Ҳамжамияти таркибидаги республика деб эълон кшшнди. Миллий озодлик ҳаракати авж олиши натижасида Франсия ҳукумати Чадга мустақиллик берди. 1960-йил 11-августда Чад мустақил давлат деб эълон қилинди. 1975-йил ҳарбий тўнтариш бўлиб, ҳукумат тарқатиб юборилди. Шу пайтдан бошлаб мамлакатдаги турли ҳарбийсиёсий гуруҳлар ўртасида бир неча бор қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. 1990-йил декабрда ҳокимият тепасига Идрисс Деби бошчилигидаги Миллий қутқариш ватанпарварлик ҳаракати келди ва у кўп партиявийлик демократик тузумни жорий этиш йўлини танлади. Чад 1960-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1993-йил12-январда тан олган, 1994-йил 16-сентабрдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 11-август — Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Демократия ва тараққиёт учун миллий уюшма, 1992-йил тузилган; Тараққиёт ва янгиланиш миллий иттифоқи; Миллий қутқариш ватанпарварлик ҳаракати, 1990-йил тузилган; Янгиланиш ва демократия учун иттифоқ, 1992-йил асос солинган; Чад миллий озодлик фронта, 1965-йил ташкил этилган. Чад касаба уюшмалари бирлашмаси, 1988-йил тузилган.

Иқтисодиёти

Чад — иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 39%, саноат ва қурилишники 15%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 46% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги — иқтисодиётнинг асоси. Чаднинг асосий тармоғи — деҳқончилик. Маҳсулоти четга чиқариладиган асосий экини пахта. Шунингдек, ер ёнғоқ, шоли, буғдой, тариқ, жўхори экилади; хурмо ўстирилади. Аҳолининг 1/3 Қисми кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвадорлик билан шуғулланади. Чорвачилигида қорамол, қўй ва эчки боқилади. Дарёлари ҳамда Чад ва бошқа кўлларда балиқ овланади.

Саноати яхши ривожланмаган. Унинг асосий тармоғи — тўқимачилик. Озиқовқат саноатида гўшт, ун, шоли оқлаш, ёғ, шакарқанд, пиво пишириш заводлари бор. Чад кўлидан ош тузи ва сода қазиб олинади. Йилига ўртача 92 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Автомобил йўллари узунлиги — 32,7 минг км, темир йўл йўқ. Логоне ва Шари дарёларида 1 йилда 3 ой кема қатнайди. Нжаменада халқаро аэропорт бор. Чад четга пахта, қорамол, гўшт, тери чиқаради; четдан нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, транспорт воситалари олади.

Ташқи савдода Португалия, Франсия, АҚСҲ, Германия, Япония билан ҳамкорлик қилади

Маорифи ва илмий муассасалари

CҲ.да 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич таълим мажбурий. Таълим франсуз тилида олиб борилади. Бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Бошланғич мактаб 6 йиллик. Ўрта мактабда ўқиш 7 йил Ўрта техника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида мактаб ва интларда амалга оширилади. Олий таълимни Нжаменадаги Чад университети беради. Чад муассасалари: Пахта ва тўқиш институти, Миллий гуманитар фанлар институти, планетарий, қишлоқ хўжалиги бюроси, илмий техника бюроси, география тадқиқот стяси ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Чадда франсуз тилида „ИнфоЧад“ („Чад ахбороти“) кундалик бюллетен чиқади (1964-йилдан). Чад ахборот агентлиги 1964-йилда ташкил этилган. Чад миллий радиоси ҳукумат радиостяси ҳисобланади; 1955-йил тузилган. Чад телевидениеси, ҳукумат хизмати.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Чад худудидан палеолит ва неолит даврига оид крятошларга ишланган расмлар топилган. Чаднинг ўтроқ аҳолиси Логоне ва Шари дарёлари водийларидаги кичикроқ шаҳарчаларда истиқомат қилади. Аҳоли қишлокларда томи чўққисимон, деворлари лой билан сувалган доирасимон ва тўғрибурчакли кулбалар қурадилар. Шаҳарларда ички ҳовлили, ясси томли, атрофи кунгурадор девор билан ўралган уйлар барпо этадилар. Чад жанубда ВИИИ—Х асрларга оид қад. маданият ёдгорликлари (керамика буюмлари, одам ва ҳайвон тасвирлари туширилган сопол ва бронза ҳайкалчалар, одамнинг лойдан тайёрланган бошлари) топилган. Чадда қадимдан амалийбезак санъатининг тўқувчилик, каштачилик, кандакорлик, кулолчилик каби турлари ривожланган.

Мусиқаси

Чад халқларининг халқ қўшиқлари пентатоникага асосланади; рақслардан мдомланг (овчилар рақси), ндон мбесси, байян, нъдасон (маросим рақси), саи, басака (байрам рақси) турлари кенг тарқалган. Чолғу асбоблари: зарбли — барабан (3 барабандан иборат ансамбл машҳур), шақилдоқ, кўнғироқча, ксилофонлар; пуфлама созлар — алгаита (гобой тури), камигсдан ясалган кларнет ва бошқа Профессионал ансамблларда пуфлама созлар барабанлар билан бирга ишлагилади. 1970-йил Миллий раке ансамбли ташкил этилган.

Маъмурий бўлиниши

Мамлакат 14 та префектурага бўлинган. Энг катта шаҳарлари:

Аҳоли

Энг катта халқлари: саралар ва араблар (жами 200 этник гуруҳ истиқомат қилади). Аҳолининг 50%и мусулмон, 30%и христиан, 20%и — бутпараст.

  • 1977 — 4,16 млн. одам
  • 2003 — 9,25 млн. одам

Тарих

Ўрта асрларда ҳозирги Чад ҳудудида Канем давлати мавжуд бўлган, унда мусулмон тужжорлари ўз тадбиркорликларини юритишган.

  • ХИХ аср Раббаха мамлакати.
  • 1900-1960 — франсуз мустамлакаси. 1900да Чад франсуз ҳарбий ҳудуди, деб эълон қилинган. 1910да Франсуз Экваториал Африкасига кирди. 1914да Чад яна алоҳида мустамлакага айланди.
  • 1958-1960 — мустақилликка эришиш. 1958 ноябрида мамлакат Франсуз ҳамкорлиги доирасида чекланган автономияли республикага айланди. Мустақиллик 1960 11-августда эълон қилинди.
  • 1960да мустақилликка эришилгандан сўнг Чадда кейинчалик фуқаролик урушларини келтириб чиқарган шимолий араб мусулмонлари ва жанубдаги афрохристианлар орасида қарама-қаршиликлар юзага келди. Мамлакатнинг биринчи президенти Франсуа Томбалбай бўлди (1975да ҳарбий тўнтариш пайтида ўлдирилган).
  • 1960-1979 — ҳокимият тепасида жанубликлар туришди (кейинчалик эса — шимолликлар).
  • 1990 — Ливия кўмагига таянувчи Идрис Деби диктатураси.
  • 2005 — Судан билан уруш ҳолати.
  • 2006 13-апрел — Ўзгаришлар учун Бирлашган Фронт аъзолари пойтахтни штурм қилишга уринишди. Инқилобчилар Судан ёрдамида диктаторни ағдариб, демократик сайловлар ўтказишмоқчи эдилар. Ҳукумат штурмни босишга муваффақ бўлди.

Жўғрофия

Мамлакат ҳудудида йирик Чад кўли мавжуд.

Сиёсат

Ички сиёсат

Давлат бошлиғи — президент, шунингдек қуролли кучлар олий бош қўмондони вазифасини олган. 2005 йил 6-июндаги референдумда қабул қилинган Конституcиявий ўзгаришларга кўра, президент тўғри ва яширин овоз бериш орқали 5 йилга сайланади ва чексиз марта қайта сайланаши мумкин.

Қонун чиқарувчи орган — Миллий қурултой. Таркиби — 155 депутат, улар тўғри ва яширин овоз бериш орқали 4 йил мудддатга сайланади. Бу сайловлар сўнгги марта 2002 йилда ўтказилганди. 2005-йилда қабул қилинган Конституcиявий ўзгартиришлар юқори палата — Сенатни бекор қилди.

Чаднинг ички сиёсий ҳаёти африкалик ва араб этник гуруҳлари орасидаги тўқнашувлар билан характерланади, республикада бир неча аксилҳукумат гуруҳлар мавжуд. Мамлакат шарқида Суданнинг Дарфур вилоятидаги вазият аҳволни беқарорлаштиради, натижада Чадга 200 минг дарфурлик қочқинлар кўчиб келишди, бундан ташқари, Чад ҳудудини дарфурлик қўзғолончилар ўзларининг базаси, деб қабул қилишади. Дарфурда эса анчагина чадлик инқилобчилар яширинишади.

Ташқи сиёсат

Иқтисодиёт

Чад Африканинг энг қашшоқ мамлакатлари сирасига киради. Иқтисодиёт асоси — қишлоқ хўжалиги (ЯИМ 40%и), етакчи соҳалар пахтачилик ва қорамолчилик ҳисобланади. Бокситлар, уран, қўрғошин конлари бор, нефт топилган.

2003да Доба нефт конини Камеруннинг Атлантика океани бўйидаги Криби порти билан боғловчи нефт тармоғи расман ишга тушди. Бу тармоқ халқаро бюджет эвазига қурилиб, тушажак даромадни фақатгина ижтимоий соҳага сарфаш мажбурияти берилган.

Соғлиқни сақлаш

Маданият ва таълим

Туризм

Манбалар