Чана спорти — қишки спорт тури, бир кишилик (оғирлиги 22 кг) ва икки кишилик (оғирлиги 26 кг) чана (сирпанчикларининг эни 15 см, ораси 48 см, уз. 124—150 см) да 800–2000 м қорли ёки музлатилган махсус қиялик трассадан тез учиш мусобақаси. Чана спорти ХИХ аср охирида Европада спорт тури сифатида шаклланган, 1883-йилда Швейсариянинг Давос шаҳри яқинида биринчи халқаро мусобақа ўтказилган. 1884-йилдан Германияда спорт чаналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Чана спорти 1924-йилдан Халқаро бобслей ва тобогган федерацияси таркибида ривожлана бошлади. 1954-йилда Халқаро Чана спорти федерацияси (ФИЛ) ташкил топди, унга 40 дан зиёд давлат аъзо. Чана спорти бўйича 1955-йилдан жаҳон чемпионати ўтказиб келинади, 1964-йилдан олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Чана спорти Австрия, Германия, Италия, Норвегия, Полша, Чехия, Швейсария каби давлатларда ривожланган.