Чаёнлар (Сcорпионес) – ўргимчаксимонлар туркуми, баъзан мустақил синф сифатида қаралади. Узунлиги 1–20 см. Бошкўкраги яхлит қалқон билан қопланган. Бу қалқон ўртасида 2 жуфт, унинг 2 ёнида бир неча жуфт кўзлари бор. Кутикуласи мум қавати билан қопланган. Қорин қисми кенгайган. Ингичка кейинги бўлими бошкўкрак томонига эгилувчан. Бир жуфт заҳар бези кейинги қориннинг охирги бўғимида жойлашган бўлиб, санчувчи наштарга очилади. Хелицералари майда, қисқичсимон. Оёқ пайпаслагичлари учки қисми йирик қисқичга айланган. Ўпка орқали нафас олади. Сперматофорлар ёрдамида уруғланади. Чаёнлар тирик туғади. 750 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистонда бир неча тури бор. Чипор чаён кўп учрайди. Йиртқич, тунда ов қилади. Чаққанида қаттиқ оғриқ кузатилади. Аммо чаён чақиши ўлимга олиб келмайди[1].

Чаёнлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Манбалар

  1. ↑ Ричард Ж. Ҳоwард, Грегорй Д. Эдгеcомбе, Давид А. Легг, Давиде Писани, Жесус Лозано-Фернандез. Эхплоринг тҳе эволутион анд террестриализатион оф сcорпионс (Арачнида: Сcорпионес) wитҳ роcкс анд cлоcкс (эн) // Органисмс Диверситй & Эволутион. — 2019-03-01. — Вол. 19, исс. 1. — П. 71—86. — ИССН 1618-1077. — ДОИ:10.1007/с13127-019-00390-7. Архивировано 18 август 2023 года.

Ҳаволалар