Chengdu
Ченду — Хитойнинг марказий қисмидаги шаҳар, Минцязн дарёси водийсида жойлашган. Шаҳар Сичуан провинсиясининг маъмурий маркази ҳисобланади. Аҳолиси – 9,9 млн. киши (1999, шаҳар атрофи билан). Ченду транспорт йўлларининг йирик чорраҳасида жойлашган бо'либ, мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан бири ҳисобланади. Кўп тармоқли машинасозлик (станоклар, радиоаппаратура, транспорт воситалари), мис, алюминий, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, металлсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бадиий хунармандчилик ривожланган. университет бор. Шаҳарга милоддан аввалги ИВ асрда асос солинган. 13, ХВИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий обидалар ҳозиргача сақланиб қолган.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |