Chikago

Чикаго — АҚШнинг Иллиноис штатида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 2,696,555 киши (2021). АҚШнинг йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Мичиган кўлининг жанубий-ғарбий соҳилидаги порт, кўлга Чикаго дарёси (Буюк кўллардан Миссисипи дарёсига бориладиган сув йўли) қуйилиш ерида жойлашган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Дунёда энг йирик темир йўл узели. Иқтисодий аҳамияти бўйича Ч. мамлакатда НюЁркдан кейин 2ўринда туради. Мамлакатнинг савдо, молия, илмий ва маданий марказларидан бири. Етакчи тармоғи — оғир саноат (хусусан, металлсозлик), шунингдек, қора ва рангли металлургия, машинасозликнинг турли соҳалари ривожланган. Радиоэлектроника ва электротехника (телефонтелеграф аппаратлари, маиший электртехникаси, радио ва телевизорлар ишлаб чиқаришнинг муҳим маркази), автомобилсозлик, приборсозлик, авиация саноати корхоналари мавжуд. Турли саноат жиҳозлари, металл конструксиялар, кувурлар, темир йўл вагонлари ва локомотивлар ва бошқа ишлаб чиқарилади. Чикаго — мамлакатнинг кимё, нефтни қайта ишлаш, қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат саноатларининг йирик марказларидан бири. Метрополитен қурилган. университетлар, Бадиий инт, табиат тарихи, фан ва саноат музейлари бор. Шаҳар ўрнида 1803-йилгача қишлоқ бўлган, 1833-йилдан шаҳар мақомига эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |