Чилустун — Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти чегарасидаги паст тоғлар, ПомирОлай тизмаларининг тармоғи.

Хўжаобод тумани ҳудудида. Шимоли-ғарбдан жануби-шарқ ва шарққа 12 км га чўзилган. Баландлиги 1200–1400 м гача. Шимолий ён бағри қиялиги камроқ, асосан, адирлардан иборат.