Чимбой — Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги шаҳар (1974-йилдан), туман маркази. Амударё делтасида ётади. Кегейли каналининг ҳар иккала соҳилида, Нукус темир йўл стансиясидан 56 км узоқликда жойлашган. Аҳоли сони 39 571 кишини ташкил қилади (2009).

Чимбой
шаҳар
42°56′09″Н 59°46′31″Э / 42.93583°Н 59.77528°Э / 42.93583; 59.77528
Мамлакат Ўзбекистон
{{{минтақа_тури}}} Қорақалпоғистон
Ҳукумат
Асос солинган 1926
Аҳолиси
 (2009)
39 571
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 61
Chimboy xaritada
Chimboy
Чимбой
Chimboy xaritada
Chimboy
Чимбой

Чимбой ХВИИ асрда балиқчилар ва чорвадорлар қалъаси сифатида вужудга келган. 1976—1977-йилларда шаҳар ҳудудида қорақалпоқ археологлари томонидан ўтказилган қазишма ишлари натижасида бу ердан ВИИ—ВИИИ асрларга оид ашёлар топилган. Тарихий манбаларда Чимбой дастлаб Шохтемир деб юритилган. Шохтемир деб аталишининг сабаби, Шохтемир деган киши бўлиб, шу ерларнинг подшоҳи бўлган[1]. 1643-йилда бу қалъа Хива хонлигининг Орол денгизи соҳилидаги ҳудудларининг маркази бўлган. 1740-йилда Хивага келишда поручик Гладишев Шохтемирдан ўтган. 1741-йили геодезист Муравин тузган харитада ҳам Шохтемир кўрсатилган.

1890-йилда Чимбойда рус тузем мактаби ва тиббий пункт очилган. ХХ асрнинг 1-чорагида бу ерда 80 та савдо дўкони бўлган. Чимбойлик савдогарлар Оренбургдан матолар ва бошқа молларни олиб келишган. 1907—1908-йилларда беда уруғи ва бошқа турли маҳсулотлар Россия, АҚСҲ, Германияга экспорт қилинган. 1913-йилда Чимбойда пахта тозалаш, беда уруғини тазолаш заводлари қурилган. 1916-йили 29-июлда Чимбой аҳолиси рус подшоҳлиги ҳукуматининг маҳаллий аҳолини мардикорликка олишга қарши қўзғолон кўтарган. 1919-йилда Чимбойда янги мактаблар очилган. 1920-йилда Амударё вилояти тузилиб, у икки уездга (Шўрахон ва Чимбой) бўлинган. Ўша йили Чимбойда болалар интернати фаолият кўрсата бошлаган. Чимбойга 1927-йилда шаҳарча мақоми берилган. 1935-йили педтехникум ва ўқитувчилар тайёрлайдиган курс очилди. 1980-йили темир йўл ўтказилди.

Чимбойда пахта тозалаш, ёғмой, керамика, асфалт, бетон заводлари, маҳаллий саноат корхоналари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти, умумий таълим мактаблари, педтехникум, касб-ҳунар колледжи, кутубхоналар, клуб муассасалари, маданият уйлари, ўқувчилар маданият саройи мавжуд. Касалхона, туғруқхона ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади[2].

Чимбой шаҳри Нукус шаҳридан 56 км узоқликда жойлашган. 1959-йилдаги ҳисоб бўйича Чимбойда 16 минг, 1965-йилда эса 18 минг кишини ташкил этади[3].

Чимбойдан таниқли шоир-ёзувчилар, маданият ходимлари, художник ва олимлар етишиб чиққан. Улардан Қасим аwезов, Даулетбай Шамшетдинов, Шамурат Мусаэв, Аббаз Дабилов, Ўмирбек лаққи, Қази Маулик, Ибраим Юсупов, Байнияз Қайипназаров, Юлдаш Мамутов, Гулхан Шеразиэва, Абдирейим Султанов, Роман Султанов, Сейдқасим Барақов, Қудайберген Турдиқулов, Сулувхан Мамбетова, Қауэндер Бердимуратов кабилар.

Иқлими

Чимбой иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 17 24 35 37 41 43 45 46 41 34 27 20 46
Ўртача максимал, °C 1 4 11 22 28 34 35 34 27 19 10 3 19
Ўртача ҳарорат, °C −4 −2 5 14 21 26 28 26 19 11 4 −2 12
Ўртача минимал, °C −8 −7 −1 7 14 18 20 18 11 4 −1 −6 6
Мутлақ минимал, °C −34 −30 −23 −9 −1 5 8 7 −4 −13 −26 −30 −34
Ёғингарчилик меъёри, мм 12 12 20 18 21 7 4 3 3 7 15 12 134
Манба: Погода и климат

Манбалар

  1. ↑ К.Қунназаров. Бес қала. Теңиздиң әтирапы елим. Нөкис. 2010.
  2. ↑ "Чимбой" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Ўзбекистан. ответ. Редактор Бабушкин Л.Н. Москва. 1964. Численные населения (тыс. писатель) Чимбай. стр 298

Ҳаволалар